Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:01

Афғонистонлик паштунлар марказий ҳукуматда ўзларига етарли салоҳият берилмаганидан шикоят қилишмоқда.


Акрам Файзулло Бўҳронларни ўрганиш халқаро гуруҳига кўра¸ афғонистонлик паштунларнинг мамлакатдаги сиëсий ислоҳотлардан норозилиги тобора кучаймоқда.

Чоршанба куни мазкур гуруҳ томонидан ëйинланган ҳисоботда қайд этилишича¸ Афғонистонда кўпчиликни ташкил этган этник паштунлар марказий ҳукуматнинг¸ айниқса¸ хавфсизлик хизматларидан ўзларига етарли салоҳият берилмаганидан шикоят қилишмоқда.

Бўҳронларни ўрганиш халқаро гуруҳининг билдиришича¸ мамлакатда АҚШ етакчилигида олиб борилаëтган аксил-террор кампанияси ҳам Афғонистондаги этник зўравонлик ва паштунлар камситилиши ҳолларига қисман сабаб бўлмоқда. Чунки¸ коалиция кучлари Афғонистонда ал-Қайда ва Толибон қолдиқларини йўқ қилиш амалиëтларида¸ кўпинча инсон ҳуқуқларини бузаëтган паштун бўлмаган қўмондонлар билан ҳамкорлик қилмоқдалар.

Брюсселда жойлашган Бўҳронларни ўрганиш халқаро гуруҳи вакили Викрам Парехнинг қайд этишича¸ Афғонистонда барча этник гуруҳлар орасида лавозимлар адолатли равишда тақсимланган янги ҳукумат ўрнатилмас экан¸ мамлакатдаги сиëсий ислоҳотлар мувоффақиятсизликка учрайверади.

“Биз¸ Афғонистонда бирор бир партия ëки гуруҳнинг асосий ҳукмрон кучга айланишига йўл қўймаслик учун марказий ҳукуматдаги лавозимлар барча этник гуруҳлар ўртасида тўғри тақсимланишини тавсия қиламиз”¸ - дейди Викрам Парех. Унга кўра¸ бу фақат паштунлар дуч келаëтган муаммо эмас.

“Бирор кишини ҳукумат лавозимига тайинлашда шахснинг қобилияти¸ шунингдек нафақат паштунлар¸ балки Афғонистондаги барча этник гуруҳлар¸ жумладан хазоралар¸ ўзбеклар ва бошқалар манфаати инобатга олиниши керак. Кўплаб этник гуруҳлар ислоҳотлар жараëнидан норозилар. Ҳукумат ва хавфсизлик ташкилотларини профессионаллаштириш билан бу муаммони ҳал қилиш мумкин”¸ - дейди Бўҳронларни ўрганиш халқаро гуруҳи вакили.

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай паштундир. Аммо Мудофаа вазирлиги¸ разведка бошқармаси ва ички ишлар вазирлигидаги юқори лавозимларни этник тожиклар эгаллашган.

Аксарият паштунлар Афғонистоннинг собиқ қироли Зоҳиршоҳ мамлакат сиëсий ҳаëтида муҳим рол ўйнашига умид қилишганди. Этник паштун Зоҳиршоҳга “юртбоши”¸ деган рамзий унвон берилди¸ аммо у ҳукуматда бирор бир лавозимга эга бўлолмади.

Викрам Парех Бўҳронларни ўрганиш халқаро гуруҳининг ушбу ҳисоботи оддий афғонистонликлар билан ўтказилган суҳбатлар асосида тайëрланганини айтади:

“Мазкур ҳисобот ўтган бир йил мобайнида Афғонистоннинг турли ҳудудларида ҳукумат расмийлари¸ паштун сиëсатчилари¸ ҳар хил касб эгалари¸ қолаверса ëшлар билан ўтказилган мулоқотларга асосланган”¸ - дейди Викрам Парех.

Бўҳронларни ўрганиш халқаро гуруҳи Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқдошларига Афғонистон марказий ҳукуматига бўйсунишни хоҳламаëтган қуролли гуруҳ бошлиқларини қуролсизлантириш ва улар салоҳиятини чеклаб қўйишни тавсия қилади. Мазкур гуруҳ бунга¸ тинчлик ўрнатувчи кучларни фақат Кобулда эмас¸ балки Афғонистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам жойлаштириш орқали эришиш мумкин¸ деб ҳисоблайди.

Гуруҳ ҳисоботида Афғонистоннинг барча ҳудудлари¸ айниқса¸ озчиликни ташкил этган этник гуруҳлар яшовчи минтақаларга гуманитар ëрдамни ўз вақтида етказиб беришни йўлга қўйиш лозимлигига ҳам алоҳида урғу қаратади.

Бўҳронларни ўрганиш халқаро гуруҳи¸ шунингдек халқаро ҳамжамиятни келаси йили Афғонистонда эркин ва адолатли умуммиллий сайловлар ўтказилиши учун фуқаровий жамиятни ривожлантиришда ëрдам беришга чақирди.
XS
SM
MD
LG