Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:30

Президент Ниёзов: "БИЗ ЎЗБЕКЛАРНИ ҲУРМАТ ҚИЛАМИЗ, БИРОҚ, ЎЗБЕКИСТОН РАҲБАРИЯТИ ТЕРРОРЧИГА ЁРДАМ БЕРДИ..."


Сарвар УСМОН Каспий денгизи соҳилидаги Туркманбоши шаҳрида қурилиб фойдаланишга топширилган "Руҳнома" марказида 14, 15 август кунлари Туркманистон халқининг олий вакиллик органи – Халқ Маслаҳатининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Келинг, аввал, Халқ Маслаҳати мажлисида ирод этилган нутқлардан биридан парча эшитайлик. Минбарда Туркманистон демократик партияси сиёсий кенгаши раиси Мусаев. Жаноб Мусаев айтган гапнинг сўзма-сўз таржимаси:

- Азиз одамлар, ҳар доим Улуғ Оллоҳ - Абадий Буюк Туркманбоши дейлик. Мен сизлардан илтимос қиламан, Оллоҳу Акбар - Абадий Буюк Туркманбоши, дейлик.

Гулдурос қарсаклар. Шундан сўнг Сапармурод Ниёзовнинг овози:

- Соғ бўлинг, соғ бўлинг.
Халқ маслаҳатининг аввалги мажлисларида президент Ниёзовни пайғамбар, дегандай бўлувдилар. Мана энди...


Оллоҳнинг ишларини муҳокама қилмайдилар. Шунинг учун гапни тугатиб қўйсак ҳам бўлаверар эди. Бироқ, бир-иккита гаплар бор. Масалан, Туркманбоши Халқ Маслаҳати мажлисида Ўзбекистон раҳабариятини террорчиларни қўллаб-қувватлаётганликда айблади. Бу ҳақда бироз туриб айтамиз.

Ҳозир эса, ишини 15 август куни якунлаган Халқ Маслаҳатида кўрилган масалалар тўғрисида бир-икки оғиз гап.

Халқ Маслаҳати президент Ниёзовни Оллоҳга тенглаштиришдан ташқари, яна бир-икки масала кўрди. У ҳам бўлса, Ниёзов абадий президент бўлиб қоладими, йўқми, деган, Халқ Маслаҳати учун доимий бўлган савол атрофида бўлди.

Давлат муассасалари, парламент, судлов ҳокимияти вакиллари, халқ орасидан танлаб олинган кишилар аъзоси бўлган, Туркманистоннинг олий вакиллик органи Халқ Маслаҳати ҳар йили йиғилганида албатта, шу масалани кўтаради. Бу сафар ҳам шундай бўлди. Сапармурод Ниёзов қаттиқ турди.
Майли 70 га киргунимча, президент бўлиб туриб берай, ундан кейин менгаям зарил келгани йўқ, менам дам олишим керакку, ахир, деган маънода гап қилди.

- Халқнинг тақдири бир одамга боғлиқ бўлиб қолмаслиги керак, 2006 ёки 2007 йилда биз президентлик сайловлари муддатини белгилаймиз деди, - деди президент Ниёзов.

Бироқ, Туркманбоши халқ маслаҳатчиларини ноумид қилмади. Туркманларнинг энг катта аждоди Ўғузхоннинг 116 йил яшаганини эслатиб ўтди.

Халқ Маслаҳатининг икки кун давом этган мажлисида бўлган асосий гап шу. Ҳа, айтганча, давлатга қарашли Туркменистан РУ сайтининг хабарига қараганда, Халқ Маслаҳати мажлиси пайтида президент Ниёзов Туркманистон аҳолисини электр энергияси, газ, сув ва ош тузи билан бепул таъминлаш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Мана энди, Халқ Маслаҳати мажлиси пайтида Туркманбошининг ўзбеклар ва Ўзбекистон раҳабарияти тўғрисида айтганлари. Президент Ниёзов айтган гапнинг сўзма сўз таржимасини келтирамиз:

- Биз ўзбек халқини ҳурмат қиламиз ва унга юқори баҳо берамиз. Бироқ, биз афсусдамиз. Ўзбек халқининг иши эмас. Бироқ, Ўзбекистон раҳбарлари ўз чегараларидан биз томонга террорчи Шихмуродовни ўтказиб юбордилар. Лекин биз ўзбек халқи билан муроса қилиб яшаяпмиз. Бундан кейин раҳбарлари бирон ёмон иш қилсаларам, биз ўзбек халқини ҳурмат қиламиз.

Президент Ниёзовнинг айтганларини, унинг нутқи услубини сақлашга ҳаракат қилган, ҳолда сўзма-сўз таржима қилдик.
XS
SM
MD
LG