Метро¸ лифт¸ телевизор¸ совутгич ускуна ва ҳоказалар ишламай қолгач¸ кўпчиликни Америка электр тизимига қарши мувофиқлаштирилган террорчилик ҳужуми ўтказилди¸ деган ваҳима босди.
Орадан қисқа вақт ўтгач¸ расмийлар миллионлаб одамни электр қувватидан маҳрум қилган воқеага инсон хатоси ëки техник носозлик сабаб бўлган бўлиши мумкинлигини билдирдилар. Ню-Йоркдаги хавфсизлик бўйича мустақил тадқиқот маркази таҳлилчиси Жэми Метзлга кўра¸ одатда электр тармоқларини боғловчи юқори волтли ўтказгичлардаги носозлик бундай воқеаларга сабаб бўлади. Аммо унинг айтишича¸ Қўшма Штатлар маъмурияти ҳозирданоқ зарур чора-тадбирлар кўрмаса¸ мамлакат электр тизими террорчилар томонидан нишонга олиниши ҳам мумкин.
“Агар террорчилар нафақат электр¸ балки қолган барча тармоқларимизда ўрнатилган асосий ўтказгичларни топа олсалар¸ биз жиддий таҳлика остида қоламиз”¸ - дейди америкалик таҳлилчи. У сўзига қўшимча қилиб¸ Қўшма Штатлар электр тизимини замонавийлаштириш лозимлигини¸ бунинг учун эса 50-100 миллиард доллар атрофида маблағ кераклигини айтади.
Вашингтондаги “Heritage Foundation” тадқиқот маркази таҳлилчиси Жеймс Филлипс бу фикрга қўшилади. Унга кўра¸ Қўшма Штатлар маъмуриятининг мамлакат электр тизимини янада хавфсизроқ қилиш учун қўшимча маблағ ажратишдан бошқа чораси йўқ.
Таҳлилчи ўтган ҳафта электр қуввати йўқолгани билан боғлиқ воқеа АҚШ маъмурияти учун сабоқ бўлиши кераклигини айтади:
“Носозлик пайдо бўлганда электр тизимини бутунлай ишдан чиқармайдиган янги технология учун маблағ ажратиш жуда зарурдир”¸ - дейди Жеймс Филлипс. Унинг фикрича¸ террорчи гуруҳлар Американинг электр тизимига ҳужум уюштириши эҳтимолдан ҳоли эмас. Чунки терактдан мақсад ҳарбий ғалабага эришиш эмас¸ балки одамлар руҳини туширишдан иборат.
Ню-Йоркдаги таҳлилчи Жэми Метзлга кўра¸ замонавий технологияни ўзлаштирган террор гуруҳлари ҳатто 11 сентябр ҳужумларидан ҳам даҳшатлироқ теракт уюштиришлари мумкин.
“Террорчи қанчалар билимли бўлса¸ унинг уюштирадиган ҳужумлари ҳам шунча пухта бўлади. Шу боис¸ террорчилар раҳбарининг ҳужумни ҳаëт мамот инфраструктура тизимидан бошлаб¸ уни бошқа соҳаларга кўчиришига гувоҳ бўлиш мумкин. Пайшанба куни электр таъминоти узилгани туфайли хавфсизлигимиз бир поғонага пасайди; мудофаа қурбимиз ҳам заифлашди”¸ - дейди Жэми Метзл. У хулоса қилиб¸ 11 сентябр фожиалари террорчилик ҳужумлари турли шаклларда юз беришини кўрсатганини¸ аммо АҚШ маъмурияти мамлакат электр тизими ҳимоясини мустаҳкамлаш учун етарли маблағ ажратса ва террорчилар режаларидан ўз вақтида хабардор бўлса¸ бундай ҳужумларнинг олди олинишини айтади.