Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:30

Вашингтоннинг Ироқда барқарорлик ўрнатиш сиëсати


А. Аррал Маълумки¸ АҚШ президенти Жорж Буш бундан тахминан уч ой олдин Ироқда уруш ниҳоясига етди¸ деб расман эълон қилган эди. Бироқ¸ 21 кун ичида Саддам Ҳусайнни мағлубиятга учратган АҚШ етакчилигидаги коалиция кучлари деярли уч ойдан буëн Ироқда тўла барқарорлик ўрнатишга муваффақ бўлишмаяпти. Бунинг сабабларидан бири полиция кучларининг етарли бўлмаганидадир.

Коалиция кучлари Бағдодни шиддат билан босиб олганларида бутун дунë ҳайратда қолган эди. Аммо¸ урушдан кейин мазкур кучлар¸ шаҳарни муҳофаза қилиш ва ироқликларнинг ишончини қозониш каби бутунлай мураккаб ишларга юзма-юз келдилар.

АҚШ Конгрессининг айрим аъзолари ва бошқа баъзи кишиларнинг айтишларича¸ ҳарбийлаштирилган таъсирчан полиция кучларининг йўқлиги Ироқда хавфсизлик муаммолари кенгайиб кетишига олиб келди.

"У ердаги Америка кучлари¸ АҚШ ҳарбийларининг маҳорат ва қобилиятлари бошқа ишлар учундир. Улар ҳарбийлардир. Шунинг учун улар жанг қилишни билишади. Лекин¸ ҳозир Ироқдаги Америка аскарлари зиммасига банкларни¸ мактабларни қўриқлаш¸ каби вазифалар юкланган"¸ - дейди сенатор Жозеф Байденнинг матбуот вакили Норм Курз.

Демократ сенатор Байден ва Республикачи Сенатор Чак Ҳагеллар сешанба куни БМТнинг Бағдоддаги қароргоҳига бомба ҳужуми қилинганидан кейин президент Бушга мактуб йўлладилар. Унда сенаторлар Бушни Ироқ масаласини ҳал қилишга халқаро ҳамжамиятни жалб этишга чақирадилар. Сенаторлар сўзи билан айтганда¸ Ироқда хавфсизликни таъминлаш учун у ерга бошқа мамлакатлар¸ айниқса¸ НАТОга аъзо давлатлардан қўшимча ҳарбий ва полиция кучларини олиб бориш керак.

Италия Ироқ урушида ўзининг 2800 аскари¸ шу жумладан 400 нафар карабинери билан қатнашди. Римнинг Вашингтондаги элчихонаси ҳарбий атташеси Генерал-майор Томмасо Ферронинг радиомизга айтишича¸ Италия карабинерларининг Босния¸ Африка ва Афғонистонда олиб борган тинчлик ўрнатиш амалиëтларида маҳоратлари янада ошган.

Унга кўра¸ Ироқдаги АҚШ кучларининг муаммоси¸ улар жангчи бўлганлари учун зирҳли машиналарда юриб ўзларини халқдан узоқлаштирганликларидадир. Италиянинг ҳарбийлашган полиция кучлари эса маҳаллий халқ билан анча яқин муносабатда¸ дейди Ферро:

- Улар аҳоли билан алоқада¸ қандай ўзгаришлар юз беришини кузатиб борадилар. Бу вазиятни ўрганиш учун бошланғич маълумот манбаи ҳисобланади.

Вашингтоннинг¸ шу пайтга қадар¸ Ироққа Европа андозаларидаги полиция кучларини олиб келмаганига Франсия ва Ҳиндистонга ўхшаган давлатларнинг АҚШ Ироқда ҳокимиятни БМТ билан баҳам кўриши керак¸ деган истаклари сабаб бўлиб келди.

Бироқ¸ БМТнинг Бағдоддаги қароргоҳига қилинган бомба ҳужуми¸ нефт ва сув қувурларига қарши қилинган қўпорувчиликлар Ироқ масаласига нисбатан муносабатни ўзгартириб юборди.

АҚШ расмийларига кўра¸ ҳозирги кунда тахминан 19 мамлакатдан 24 минг аскар ва полициячи Ироқдаги коалиция кучларига ëрдам бериб келмоқда.
XS
SM
MD
LG