Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:14

Қўшма Штатларда юзага келган янги бир ҳаракат Ироқдан Америка ҳарбийларини олиб чиқишни талаб қилмоқда.


Акрам Файзулло Айрим америкалик ҳарбийларнинг яқинлари Ироқда уруш давом этаëтганига норозилик билдириш учун гуруҳлар ташкил қилишни бошладилар: бу гуруҳлардан баъзилари америкаликлар орасида танилишга улгурди. Кузатувчилар фикрича, бу одамлар Америка қўшинларини Ироқдан олиб чиқишни талаб қилаëтгани президент Жорж Буш учун сиëсий муаоммо яратиши мумкин.

Мана шундай гуруҳлардан бирини тузган Нэнси Лесин исмли аëл янги ҳаракат моҳияти ва мақсадлари ҳақида қуйидагиларни айтади:

“Яқинларимиз мамлакат ва Конституцияни барча ташқи ва ички душманлардан ҳимоя қилиш учун қасамëд қилишган. Аммо ҳукуматимиз қўшинларимизни, ҳарбий формадаги ëш йигит-қизларимиз ҳаëти хавф остида бўладиган жойларга уларни ҳа деб жўнатмаслиги лозим. Бу ерда айнан шу мажбурият бузиляпти. Тўғри, уруш даҳшатлидир. Аммо гап бошқа ëқда, яқинларимиз, ҳарбийларимиз алданди. Барчамиз алдандик”, - дейди Нэнси Лесин.

Ушбу гуруҳларнинг қанча аъзоси борлиги ëки уларнинг фикрига қўшилувчи Америка ҳарбийларининг сони аниқ эмас. Аммо кузатувчиларга кўра, мазкур гуруҳларнинг таъсир доираси кенгайиб, 2004 йил ноябр ойида режалаштирилган президентлик сайловларида улар жиддий кучга айланиши мумкин.

Пенсиядаги Америка генерали Эдвард Аткесон айтишича, одатда ҳарбий хизматчилар сиëсий қарашларини қилишмайди. Аммо уларнинг яқинлари шикоят қилишлари мумкин.

“Улар эркин одамлардир, хоҳлаганларини қилишлари мумкин. Уларнинг хатти-ҳаракатлари армиядаги турмуш ўртоғлари ëки ота-оналарига таъсир қилмайди. Урушларда жанг қилишнинг сабабларидан бири айнан уларни эркин фикр билдира олишларини таъминлашдир”, - дейди Эдвард Аткесон.

Мазкур гуруҳларни Ироқда деярли кундалик равишда Америка ҳарбийлари нобуд бўлаëтгани ва яраланаëтгани тобора кўпроқ хавотирга солмоқда.

Вашингтондаги “Мудофаа Ахборот Маркази” номли тадқиқот институти бошлиғининг ўринбосари Тереза Хитченс айтишича, Америка ҳарбийларининг аксарияти урушдан олдин можаро тезда ҳал бўлишига ишонганлар.

“Менимча, Ироқда талофатлар кўпчиликни хавотирлантирмоқда. Ўйлашимча, Ироқдаги асосий жанглар давомида Америка ҳарбийлари учун ҳаммаси яхши бўлади, деган қараш бор эди. Ҳозир эса, Ироқдаги партизанлик уруши биз ўйлаганимиздан кўра узоқроқ давом этишини тушуна бошладик”, - дейди Тереза Хитченс. У ҳарбийларнинг оила аъзолари тузаëтган гуруҳлар ҳозирча фақат бошланғич паллада бўлса ҳам, келаси йилги президентлик сайловларига бориб улар Бушга қарши маълум кучга айлана олишлари мумкинлигини қайд этади:

“Менимча, ҳарбийлар яқинларининг ҳаракатида айрим сиëсий боғлиқлик бўлиши мумкин. Агар вазият ҳозиргидек давом этиб, келаси олти ичида иқтисодий таназзул давом этса ва Ироқда кунига 3 аскаримиз ҳалок бўлаверса, булар маълум оқибатларга олиб келади”, - дейди Тереза Хитченс.

Айни пайтда, кейинги кунларда Оқ уй расмийлари Ироқда урушдан кейинги дастлабки қайта қуриш ҳаракатларида муаммолар юзага чиқанини эътироф эта бошлашди.

Хусусан, АҚШ миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Кондолезза Райс Лондонда чиқадиган “Financial Times” газетасига айтишича, Ироқда асосий жанглар тамом бўлганидан кейин мувофиқлаштириш ишларида ва ахборот тарқатишда муаммолар пайдо бўлган.
XS
SM
MD
LG