Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:46

“Қозоғистон Демократик Танлови” партиясининг қамоқдаги лидери Ғалимжон Жақиянов сиёсий фаолиятидан воз кечиши эвазига афв этилишини сўраб ариза ёзгани ростми?.


Қозоғистон хавфсизлик хизмати вакилларига кўра, “Қозоғистон Демократик Танлови” партиясининг қамоқдаги лидери Ғалимжон Жақиянов сиёсий фаолиятидан воз кечиши эвазига афв этилишини сўраб ариза ёзган. Бироқ “Қозоғистон Демократик Танлови” партияси фаолларининг Россиядаги “Коммерсант” газетасига маълум қилишларича, Жақияновга бундай келишувни махсус хизмат ходимлари таклиф қилганлар аммо у таклифга рози бўлмаган.

15 сентябр куни Остонада бўлиб ўтган матбуот конференциясида Қозоғистон Миллий Хавфсизлик Хизмати раиси ўринбосари Қўзи-Кўрпеш Карибўзов сенсацион баёнот эълон қилди. Карибўзовга кўра, ўтган пайшанба куни Жакиянов билан шахсан ўзи учрашганда Жақиянов аризаси қабул қилинса, сиёсий фаолиятини тўхтатиш ҳамда “Қозоғистон Демократик Танлови” партиясини молия билан таъминлашдан воз кечишини маълум қилган. Карибўзов, Жакиянов озод этилган тақдирда тадбиркорлик фаолиятини давом эттиришини айтган.

Қозоғистон телевидениеси орқали кўрсатилган лавҳада, адвокат афв этиш ҳақидаги аризани ўқиб, Жақияновдан “Сиз розимисиз?” деб сўраганда, Жақиянов “Ҳа, розиман” деб жавоб бергани кўрсатилган.

“Қозоғистон Демократик Танлови” партияси раҳбарияти Ғалимжон Жақиянов тўғрисидаги бу лавҳа “қўпол равишда соҳталаштирилгани”ни қайд этиб, уни “хавфсизлик хизматининг провокацияси”, дея баҳолади.

“Қозоғистон Демократик Танлови” партияси сиёсий кенгаши аъзоси Пётр Своик Озодлик радиосига телевидение орқали кўрсатилган лавҳа ҳақида шундай деди: “Ўша телесюжет қандай монтаж қилинганидан қатъий назар, биз Ғалимжан Жақиянов сиёсий фаолиятидан воч кечишга мажбур қилинмоқда, деб ҳисоблаймиз. Лавҳа шунга қаратилган”.

Петр Своикдан: “ Жакиянов ҳақиқатан ҳам афв этилишини сўраб ариза ёзганми?”, -деб сўраганимизда у: “Биз барча тахликалар, хусусан унинг ҳаётига нисбатан бўлган тахлика ва сиёсий вазиятни ҳисобга олиб, унга афв этишни сўраб ариза ёзишни тавсия қилганмиз”, - деди Петр Своик.

Шуни эслатиб ўтиш лозимки, жорий йил май ойида “Қозоғистон Демократик Танлови” партияси асосчиси ва раисдошларидан бири Мухтар Аблязов сиёсий фаолиятини тўхтатиши эвазига афв этилиб, озодликка чиқарилган эди.

Жақияновнинг “Қозоғистон Демократик Танлови” партиясидаги сафдошларига кўра, Миллий Хавфсизлик Қўмитаси раҳбари ўринбосарининг Жақияновга оид баёноти айнан ҳозир эълон қилингани бежиз бўлмаган. Чунки, ҳукумат Жакияновнинг афв этишни сўраб, 6 август куни Президент Назарбоев номига ёзган аризасини эътиборсиз қолдириши мумкин эмасди. Қолаверса, Президент идораси қошидаги афв этиш ишлари билан шуғулланувчи комиссиянинг навбатдаги йиғилиши шу ой охирига белгиланган. Бироқ қатор Ғарб мамлакатлари ва ташкилотлари ушбу комиссия Жақиянов иши юзасидан қандай қарор қабул қилишини диққат билан кутмоқдалар. Чунки Ғарбда кўпчилик Ғалимжон Жақияновга сиёсий маҳбус сифатида қарайди.

“Коммерсант” газетаси маълумотига кўра, АҚШнинг Қозоғистондаги элчиси Лэри Нэппер Қозоғистондаги бир гуруҳ муҳолифат вакиллари билан яқинда учрашганида Ғалимжон Жақияновни озод этиш устивор масалалардан бири эканига ишора қилган. Европа Парламенти депутатлари эса Жакиянов озод этилишини талаб қилишмоқда.
XS
SM
MD
LG