Линклар

Шошилинч хабар
04 май 2024, Тошкент вақти: 13:08

Эрон ўзининг ядровий дастурини ҳимоя қилмоқда.


Эрон ядровий қурол яратмаётганини исботлаши хусусида халқаро босим кучаяётганига қарамай, Эрон Ташқи Ишлар вазирлиги Исломий Республика ўзининг ядровий дастури жумладан уранни бойитиш дастуридан воз кечмаслигини билдирди.

Якшанба куни Теҳронда бўлиб ўтган матбуот конференциясида Эрон Ташқи Ишлар вазирлиги Матбуот котиби Ҳамид Риза Ассефий, Эрон тинч мақсадларни кўзлаган ўзининг атом дастури ёки уранни бойитиш дастури хусусида муроса қилмаслигини билдирди.

Маълумки, шу ойда Халқаро Атом Энергияси Ташкилоти ядровий қурол дастурига эга эмаслигини исботлаши ва уранни бойитиш фаолиятини тўхтатиши учун Эрон ҳукуматига 31 октябрга қадар мухлат берган.

Халқаро Атом Энергияси Агентлиги расмийлари навбатдаги текширувлар ўтказиш ва Теҳрон расмийлари билан музокара олиб бориш мақсадида 2 октябр куни Эронга келадилар. Агар Эроннинг яширин ядровий дастури хусусидаги шубҳалар ноябр ойида ҳам бартараф этилмаса, у ҳолда масала БМТ Хавфсизлик Кенгашида кўриб чиқилиши ва Эронга қарши санкциялар жорий этилиши мумкин.

Қаттиққўллик тарафдори бўлган диндорлар Эрон ҳам Шимолий Корея сингари Ядровий Қуролларни Тарқатмаслик ҳақидаги шартномадан чиқиши кераклигини айтмоқдалар. Ислоҳотчи ҳукумат расмийлари эса, Эрон ўзининг ядровий дастурини тўхтатишга тайёр бўлмагани учун Халқаро Атом Энергияси Ташкилоти билан ҳамкорлик қилишини, шунингдек, Ядровий Қуролларни Тарқатмаслик ҳақидаги шартномага яна қўшимча протокол имзолаш кераклигини, бу мамлакатнинг ядровий участкаларда халқаро инспекторларнинг тўсатдан текширув ўтказишга руҳсат беришини айтмоқдалар.

Якшанба куни Теҳронда бўлиб ўтган матбуот конференциясида Эрон Ташқи Ишлар Вазирлиги матбуот Котиби Ҳамид Риза Ассефий, Эрон мазкур масала ҳал этилишидан манфаатдор эканини ва Халқаро Атом Энергияси Ташкилоти билан сўзлашувлар давом этишига умид билдирди.

Аввал хабар берганимиздек, АҚШ Президенти Жорж Буш ва Россия Президенти Владимир Путин ўртасида икки кун давом этган музокаралар шанба куни ниҳоясига етди. Шу куни Вашингтон ташқарисидаги Кэмп Дэвид Президентлик қароргоҳида журналистлар учун матбуот конференцияси бўлиб ўтди. Унда АҚШ ва Россия Президентлари Теҳрон расмийларини ядровий қуролларни қўлга киритиш йўлидаги уринишдан воз кечиш ҳамда Халқаро Атом Энергияси Агентлиги билан ҳамкорликни кенгайтиришга чақирдилар. Россия Президенти Владимир Путин бу ҳақда шундай деди: “Бизнингча, ҳозир Эронга Халқаро Атом Энергияси Агентлиги билан ҳамкорликни давом эттириши ҳамда кенгайтириши лозимлиги хусусида аниқ ва асосли сигнал берилиши муҳим”.

Теҳронда бўлиб ўтган матбуот конференциясида Эрон ташқи ишлар Вазирлиги матбуо котиби Ассефийдан шу ҳақда сўралганида у: “Биз ядровий қуроллар дастурини амалга оширмаяпмиз. Биз бундай қурол яратишни ҳам уни ишлатишни ҳам хоҳламаймиз. Биз Халқаро Атом Энергияси Ташкилоти билан очиқ ҳамкорлик қилганмиз”,-деб жавоб қайтарди.

Жума куни СНН телевидениеси мухбирига интервю берган Халқаро Атом Энергияси Ташкилоти раҳбари Муҳаммад ЭлБарадей Эрон ноябр ойига қадар яширин ядровий қуроллар дастури олиб бормаётганини исботлашига умид қилишини билдирди.
XS
SM
MD
LG