Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:13

Радиактив қолдиқлар қўрғошин тобут ичида


"МДҲ давлатлари орасида биринчи бўлиб Қозоғистон уран конларидаги радиоактив қолдиқлар мухофазасини амалга оширди", деб хабар беради "Казинформ" ахборот агентлиги. Хабарда "уран конларидаги радиоктив қолдиқларни кўмиш ишлари 2001 йилда бошланганлиги ва бу мақсадни амалга ошириш учун республика бюджетидан 204 миллион танга маблағ сарф бўлганлиги" айтилади. Агар тангани долларга чақсак 2 миллион атрофида АҚШ долларини ташкил қилади.

Радиактив қолдиқларни тугатиш бўйича тузилган "Уранликвидрудник" корхонаси рахбари Марат Кафтаранов гапига кўра 68 гектар майдон радиация қолдиқларидан тозаланган, 5 шахта қудуқлари кўмилган ва 1 миллион 372 минг 500 кубметр радиактив қолдиқлар маҳсус қўғошин сандиқларга солиниб кўмилган.

Радиактив хавфсизлик бўйича мутаҳассис Борис Нугуманов олиб борган текширишлар, зарарсизлантирилган ҳудудда радиация миқдори камайганлигини кўрсатган. Нугмановга кўра хавф 1500 микрорентгендан 35 микрорентгенгача камайган.

Ҳукумат амалга оширган тадбир экологик ташкилотларнинг бир неча йиллардан бери олиб бораëтган кураш натижаси каби кўринмоқда. Олмотадаги "Табиат" нодавлат экологик ташкилоти раҳбари Мелис Элусайов радиактив чиқиндилар зарасизлантирилишини талаб қилган кишилардан бири.

Мелис Элусайов:
"Бизда юздан ортиқ уран конлари бор, шу пайтгача уларнинг зарарсизлантирилишини талаб қилиб келаëтгандик, ҳукумат ниҳоят бу ишга қўл урди.Улар анчагача бу ишни пайсалга солиб келишди .Аввалига бизда маблағ йўқ дейишди.Биз республика миллий заҳира марказида етарли маблағ борлигини таъкидладик. Қолаверса Қозоғистондаги "Атомпром"корҳонаси уран таблеткаларини сотишдан йилига 500 миллион доллар фойда кўрмоқда."

"Оқмолла уран конига кўмилган радиоктив қолдиқлар ўзимизникими ë четдан келтирилганми"?, шуниси муҳим дейди Мелис Элусайов эътиборимизни масаланинг бошқа томонига қаратиб.

Шу ерда бир чекиниш қилиб, Мелис Элусайов ҳавотирга солган муаммо нимадан иборат эканлигини аниқлаб олсак. Бу муаммо бир давлат радиактив аҳлатининг иккинчи бир давлат ҳудудига олиб ўтилиши билан боғлиқ. 80 йиллар ўртасида совет телевидениеси орқали намойиш қилинган "Спрут" телесериалидаги Италия мафияси раҳнамаолари ҳам ўз ватани Сицилиянинг радиактив қолдиқлар қабристонига айланишини исташмайди.Радиактив чиқиндилар учун жой ажратиш катта фойда келтирадиган иш, аммо пулдан ҳам улуғ нарса бор бу- ватан туйғусидир дейди сериалдаги Тераззини исмли салбий қаҳрамон.

Мавзуга қайтайлик. Мелс Элусайовнинг айтишига кўра Россия атом саноати раҳбарият доираларига яқин кишилар бундан бир ярим йил олдин Қозоғистонда дунë атом саноати радиактив чиқиндилари дафн қилинадиган қабристон ташкил қилиш ғояси билан чиққан. Мелис Элусайов буни сира йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолат дея таъкидлайди.

Мелис Элусайов:
- Радиактив қолдиқларнинг инсоният ўйлаб топган энг ҳавфли нарса эканлигини ҳамма билади.Дунëда ўз ҳудудига чет элдан радиактив қолдиқлар олиб келибкўмдирган ҳукуматлар кам топилади.. Қозоқ расмийларининг бир ярим йил олдинги бу ташаббуси бизни даҳшатга солди. Биз ва бизга ўҳшаганларнинг ҳаракати билан Қозоғистон дунë ядровий аҳлатҳонасига айланишдан сақлаб қолинди. Ўзимиздаги чиқиндилар муаммоси ҳам етиб ортади.

Қозоғистон иқтисодий бақувват бўлгани учун эмас балки матбуотда чиқишлар ва нодавлат ташкилотларининг қатъий талаблари боис радиактив чиқиндиларини зарарсизлантириш каби серхаражат тадбирни амалга оширмоқда дейди Қозоғистонлик журналист Гулмира Ҳамза:

"Бу масалани матбуотда кўтариб чиқаëтганлар эколог ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари бўлиб қолмоқда. Афсуски оддий халқ ëнимиздаги тилсиз ëв- радиактив чиқиндилар ҳавфини оҳиригача тушунмаяпти. Четдан Қозоғистонга радиактив чиқиндилар олиб келишни истаган мулозимлар эса нурланиш ҳавфи ҳақида оддий халқ ҳеч нарсани билмслигидан манфаатдор."

Хуллас радиактив чиқиндилар Қозоғистонда "буткул зарарсизлантирилди " деб енгил нафас олишга ҳали эрта дейди журналист Гулмира Ҳамза.

Қозоғистонда ҳали юзлаб конларда радиактив қолдиқлар ўзидан заҳарли нур чиқариб ëтганлиги маълумотларда айтилади. Оқмолла вилоятининг ўзида учта ташландиқ уран кони бор. Бу конларни зарарсизлантириш учун камида 7 йил керак дейишмоқда мутахассислар.
XS
SM
MD
LG