Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:53

Ўзбекистонда конвертация жорий этилади


Шайбон Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари, иқтисодиёт вазири Рустам Азимов ва Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) вакили Эрик де Врайер журналистлар билан учрашувда Ўзбекистонда 2003 йил 15 октябрдан бошлаб конвертация жорий этилишини маълум қилди.

Рустам Азимовнинг айтишича, Ўзбекистон ҳукумати ва Марказий банки ХВЖ устави 8-бандининг 2А, 3 ва 4-моддаларида кўрсатилган мажбуриятларни тўлиқ бажаришни ўз зиммасига олади ва мамлакатдаги барча валюта операциялари ушбу банд асосида амалга оширилади. Бу ҳақдаги билдиришнома ХВЖ вакилига топширилди, деди у.

Р.Азимовнинг сўзларига қараганда, конвертация барча соҳаларни қамраб олади ва чекланмаган миқдорда амалга оширилади. Бундан ташқари, пул алмаштириш шахобчаларида маҳаллий фуқаролар ва бошқа давлатлар резидентлари учун ХВЖ уставининг 8-бандида белгиланган тартиб бўйича эркин конвертацияга рухсат этилади.

Бош вазир ўринбосари конвертация жорий этилиши натижасида нарх-навонинг ошиш-ошмаслигини ҳукумат кафолатлай олмаслигини билдирди. Чунки ҳукумат бундай вазифани ўз зиммасига олмайди. Лекин, деди у, пул-кредит сиёсатидаги, инфляция жараёнидаги ва молиявий барқарорликни кафолатлай оламиз.

Рустам Азимовнинг айтишича, ҳозир фақат жорий ҳисоб-китоблар бўйича конвертация йўлга қўйилмоқда. Капитал учун эса конвертация ҳали жорий этилмайди. Бунинг учун ҳукумат мамлакатдаги ички молиявий вазиятнинг мустаҳкамлигига тўлиқ амин бўлиши, халқаро валюта фирибгарларидан тўлиқ ҳимояланганига ишониши лозим.

Р.Азимов Ўзбекистонда капитал бўйича ҳисоб-китоблар учун конвертация жорий этилишининг муддати ҳозирча номаълумлигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG