Ташкилот эҳтиёжи белгиланди. Унга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари глобал терроризм таҳликасига муносиб жавоб бериш мақсадида миллий армиялар ва ҳукумат тузилмаларини тегишли равишда ислоҳ қилишга келишиб олдилар.
НАТО ташкилоти олдида турган вазифалар 2001 йил 11 сентябр воқеаларидан сўнг ўзгарди. Ушбу ўзгариш биринчи бор 2002 йил ноябр ойида Прагада бўлиб ўтган саммитда қайд этилган эди.
- НАТО мамлакатлари Прагада қабул қилинган ўзгаришларни охирига етказиб, ўз ҳарбий кучларини ҳақиқий маънода турли ҳудудларга сафарбар қилишга тайёрлашлари лозим, - деди Колорадо учрашуви чоғида НАТО Бош Котиби.
Робертсоннинг эътироф этишича, НАТОнинг Косоводаги 19 минг, Босниядаги 12 минг ва Афғонистондаги 5,5 минг аскарлик қўшинларини бошқариш осон вазифа эмас.
Колорадо учрашуви сўнгида Афғонистонда жойлаштирилган қўшинлар сонини оширишга келишиб олинди. Аммо бу қарорнинг қандай амалга оширилиши, хусусан қўшинларни қайси мамлакат армияси аскарларидан тузиш масаласи ҳамон ноаниқлигича қолмоқда.
Яна бир муаммо – НАТО ташкилотини ислоҳ қилиш ва тезкор ҳарбий кучларни молия билан таъминлашдир. Мутахассислар фикрича, бу муаммонинг ҳал этилиши катта маблағ талаб қилади.
АҚШнинг “Херитэж” жамғармаси ҳарбий таҳлилчиси Жэк Спенсер бу хусусида мана бундай фикр билдиради:
- Аксарият Европа мудофаа вазирлари ва соҳа мутахассислари муаммони аниқлашга усталар. Улар стратегия ишлаб чиқиш, тўғри даъватлар қилишни яхши биладилар. Аммо мудофаа мақсадидаги маблағни қандай сарфлашни билмайдилар. Ҳозирги шароитда айни шу ишни тўғри йўлга қўйиш ўта муҳимдир.
Колорадода муҳокама қилинган яна бир масала Россиянинг НАТО билан муносабатлари бўлди. Россия Мудофаа Вазири Сергей Иванов Москва ташкилот билан келишувларини ўзгартирмаслигини гапириб, хусусан ядровий позициясини кескинлаштирмаслигини айтди. Ивановнинг ушбу баёноти ўтган ҳафта Кремл НАТОнинг “аргессив ҳарбий доктринасига” жавобан ўз ядровий стратегиясини қайта кўриб чиқиш ниятини билдирганидан сўнг қилинди.
НАТОнинг Россия чегарларига яқин ҳудудлар, хусусан Қирғизистон ва Ўзбекистонда ўз қўшинларини жойлаштириши масаласи ҳам Москва расмийси баёнотларига асос бўлди.
- Россия Афғонистонда аксил-террор уруши бошланганидан сўнг толибларни йўқ қилиш учун бундай базалар зарурлигини дарров тушунди ва бунга рози бўлди”, - дер экан Сергей Иванов, аммо уларнинг жойлаштирилиши муддати Афғонистондаги вазият барқарорлашгани ва аксил-террор коалицияси олдидаги вазифалар бажарилганидан сўнг якунига етиши кераклигини алоҳида таъкидлади.
Қирғизистондаги Манас ҳарбий базасида НАТО кучлари жойлаштирилгани, Россия эса Кант авиабазасида ҳам ўз қўшинларини жойлаштиришни режалаштираётганига тўхталган Москва расмийси, бу икки база ўртасида кескин фарқ мавжудлигини айтди.
- Бизнинг режаларимиз ва МДҲ доирасидаги мажбуриятларимиз ўзгача. Биз Куба ва Вьетнамдаги базаларни ёпдик. Аммо МДҲ ҳудудида ҳарбий қўшинларимиз сонини оширишни режалаштиряпмиз”, - деган Сергей Иванов бу билан Кремлнинг Марказий Осиёда Россия таъсирини кучайтириш ниятини яна бир намойиш қилди.