Линклар

Шошилинч хабар
04 май 2024, Тошкент вақти: 23:17

Боланинг айби нима?


Президентнинг истеъфоси талаби билан очлик эълон қилгани учун Ғанижон Назиров ва унинг оила аъзолари тазйиққа учрамоқда.

Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманидаги Қорасоқол қишлоғида истиқомат қилувчи Ғанижон Назиров ва унинг рафиқасини бундан бир қанча вақт муқаддам туман агросаноат ходимлари касаба уюшмаси раиси, фермер Қодир Рустамов ишга чиқмагани учун калтаклаган эди.

Ғанижон Назиров Қ.Рустамовни аввал туман, сўнг вилоят судига берган, бироқ амалдор жазоланмай қолган эди. Бошқа кўплаб ташкилотларга ёзган шикоятлари ҳам натижа бермагач, Ғ.Назиров Президентнинг истеъфосини талаб этиб, оила аъзолари билан биргаликда очлик эълон қилганди.

Ушбу норозилик акциясидан сўнг Назировлар оиласига тазйиқлар бошланди.

Ғ.Назировнинг айтишича, у бир неча бор прокуратура ва ички ишлар идораларига чақиртирилган. Уни бузғунчилик қилишда айблашган.

Бу ҳам етмаганидек, тумандаги 16-мактаб раҳбарлари унинг ўғли,
8-синф ўқувчиси Ҳусанбой Назировга ҳам турли йўллар билан тазйиқ ўтказа бошлаган. Масалан, мактаб ўқувчиларини Ҳусанбой билан муносабатда бўлмасликка мажбур этишган. Синфдошларим мен билан гаплашмай қўйди, дейди Ҳусанбой.

Шундай тазйиқлар кучайгандан сўнг Ғанижон Назиров Президент номига телеграмма жўнатиб, маҳаллий амалдорларнинг истеъфосини талаб қилди. Агар талаб бажарилмаса, мен оила аъзоларим билан бирга яна бир бор Сизнинг истеъфонгизни сўрашга мажбур бўламан ва очлик эълон қиламан, дейилади телеграммада.
XS
SM
MD
LG