Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:52

Озарбайжонда тазйиқларнинг советча усуллари


Озарбайжонда сайловлар ўтган бўлишига қарамасдан¸ сайлов натижалари борасидаги мунозаралар тўхтамаяпти. Сайловдан сўнг мухолифат аъзоларини ëппасига қамоққа олиш ҳаракатлари АҚШ расмийлари танқидига сабаб бўлди. АҚШ Давлат Департаменти вакили Адам Эрели "Озарбайжондаги сайлов жараëнларидан ўз ҳукуматининг ҳафсаласи пир бўлганлигини билдирди. Сешанба куни АҚШ Давлат котибининг ўринбосари Ричард Армитаж Илҳом Алиев билан қилган телефон сўзлашувлари чоғида "муаммога эътибор қаратди" дейди Адам Эрели:

"Котиб ўринбосари шунингдек Алиевга ¸ жиноят қилган полиция бўладими ëки муҳолифат вакиллари¸ бирдек маҳкамага тортилиши кераклигини айтди. Шу билан бирга вазиятнинг советча усулда ëмонлашаëтгани юзасидан ҳавотир билдирди".

Муҳолифатчиларни қамоққа олиш чоғида қонунсизликка йўл қййилганлигини Озарбайжон расмийлари ҳам тан олмоқдалар. Чоршанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Озарбайжон ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Содиқ Ғазалов 15-16 октябр куни содир бўлган тартибсизликлар юзасидан жиноий иш очилганлиги ва бу юзадан 62 киши қамоққа олинганлигини айтди. Матбуот анжуманида иштирок этган Озарбайжон Бош Прокурори вакили Элдор Афандиев Мусовот партияси раиси Исо Гамбарга нисбатан жиноий иш очилмаганлигини таъкидлади.

Айни вақтда сайловда йўл қўйилган камчилик ва сохтакорликларни текшириш юзасидан мустақил комиссия Бокуда фалият олиб бормоқда. Комиссия раиси Сафтар Наҳматли гапиради.

Сафтар Наҳматли:
"Полиция тарафидан қўлга олинганларга бешафқат муомала қилинмоқда. Улар қийноқларга солинмоқда. Ҳибсдагиларга овқат ва бошқа зарур ашëларни киритишга йўл қўйишмаяпти."

Сафтар Наҳматли "Тўполон қилди" деб қамоққа олинганларнинг аксарияти сайлов комиссияларининг "қайсар" аъзоларидир¸ улар соҳта протоколларга қўл қўймаганликлари учун ҳануз қамоқда азият чекишмоқда дейди.

Сафтар Наҳматли:
”Уларни оилаларига бориб намойишкорона қамоққа олишган.Агар протоколга қўл қўймасанг бошқача йўл тутамиз деб қўрқитишган.”

Сайловда йўл қўйилган камчилик ва сохтакорликларни текшириш юзасидан мустақил комиссия раиси Сафтар Наҳматли ҳукуматнинг яна бир советча услубига эътиборимизни қаратади.

Сафтар Наҳматли:
"Жамиятимизга янги Павлик Морозовлар етиштириб беришни режалашмоқда. Сумгаитдаги ўрта мактаб муаллимаси Рая Гасимова¸ ота-онаси Иса Гамбарга овоз берганларнинг фарзандлари бу ҳақда ëзиб беришларини талаб қилган.Бу коммунистча амалиëтнинг давомидир."

Озарбайжон режими олиб бораëтган тазйиқлар Совет амалдорларининг тушига ҳам кирмаганди дейди сайловда президентлика номзод сифатида қатнашган Эътибор Мамадов.

Эътибор Мамадов:
"Биз танқид қилган совет даврида ҳам бундай зўравонликларни кўрмагандик. 90 йилларда мени Москвада ҳибсга олишганда ҳозиргидан кўра яҳшироқ муомала қилишганди. Оиламда тинтув ўтказишмаганди ва қариндош уруғларимни ҳам тинч қўйишганди."

Эътибор Мамадов Илҳом Алиев сайлов натижаларини сохталаштириш билан кифояланмасдан¸ кейинги кунларда мухолифатга нисбатан репрессияларни авж олдирганлигини айтади.
XS
SM
MD
LG