Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:26

Эроннинг ядровий қуроллар дастурига эга эмаслиги


А. Арол Муҳтарим тингловчи, эшиттиришимизни халқаро саҳнадаги муҳим воқеалардан бири Эроннинг ядровий қуроллар дастури масаласига бағишланган лавҳа билан давом эттирамиз.

Халқаро Атом Энергияси Агентлиги томонидан ҳозирланган янги ҳисоботга кўра, Эроннинг ядровий қуроллар ишлаб чиқаришга ҳаракат қилаëтганини тасдиқловчи далиллар топилмаган. Аммо шунга қарамай Агентлик ҳозирча Эроннинг ядровий дастури тинч мақсадларга қаратилган, деган хулосага ҳам келмади.

Эронни ядровий қуроллар ишлаб чиқаришга уринаëтганликда айблаëтган АҚШ эса, ҳозирча янги ҳисоботга муносабат билдирганича йўқ. Ҳисобот хусусида кенгроқ тўхталиш учун айрим саволлар билан ҳамкасбим Азизулло Аролга мурожаат қиламан.


- Азизулло ака, даставвал Халқаро Атом Энергияси Агентлигининг ушбу ҳисоботи ва унда Эроннинг ядровий қуроллар дастури ҳақида айнан нималардан баҳс этилиши хусусида тухталиб ўтсангиз.

Абдулло, Кузатувчиларга кўра, Халқаро Атом Энергияси Агентлиги томонидан эълон қилинган 29 бетлик янги ҳисобот, афтидан, бири-иккинчисини рад этувчи қарама-қарши моддалардан иборат. Ҳисоботнинг бир бандида Агентликнинг Эрон ҳамкорлигидан бутунлай рози эканлиги қайд этилса, бошқа бир бандида, Эрон ядровий қуроллар дастурига эга эмаслигини иддао қилаëтганига қарамай ўтган октябр ойига қадар плутоний моддасини ишлаб чиқариш соҳасида олиб борган фаолиятини Агентликдан сир сақлаган, дейилади.

Ҳисоботда шунингдек, бир томондан Эроннинг ядровий соҳада олиб борган фаолияти ядровий қуроллар ишлаб чиқаришга қаратилганини исботловчи ҳеч қандай далил йўқлиги келтирилса, бошқа томондан Эрон ўтган 18 йил давомида плутоний ишлаб чиқарган ва ядровий қуролларни яратиш даражасида бойитилган уранга эга бўлганлигидан хавотир билдирилади. Ҳозирча Агентлик бошлиғи Муҳаммад Ал-Барадей ҳисобот тўғрисида чиқиш қилганича йўқ ва Агентлик ҳам бу ҳақда маълумот беришдан бош тортмоқда. Ҳисоботнинг тўлиқ матни эса, кейинчалик эълон қилиниши мумкин. (Абдулло)

- Азизулло ака, Халқаро Атом Энергияси Агентлигининг ушбу ҳисоботига Эрон ҳукумати қандай муносабат билдирди?

Расмий Теҳрон ҳозирча ҳеч қандай муносабат билдиргани йўқ. Аммо эронлик журналист Фрибо Муаддатнинг айтишича, Эрон ҳукумати кўпроқ мамлакат ичкарисидаги аҳоли кўз ўнгида ўзини оқлашга уринади. Шу боис, ҳисоботнинг ўз манфаатига тегишли қисмларини пропаганда қилши мумкин. Мамлакат ташқарисида Эрон бутунлай бошқача сиëсат олиб боради, дейди Озодлик мухбири билан суҳбатда Муаддат.

"Эрон ëпиқ эшиклар ортида Европа Иттифоқи, Россия ва ҳаттоки, АҚШ билан қайта музокаралар олиб боришни бошлаган, деган тахминлар мавжуд. Теҳроннинг ўтмишдаги ҳатти-ҳаракатларидан хулоса чиқарадиган бўлсак, Эрон кўпинча масалага жамоатчиликни ўзидан рози қилиш мақсадида ëндашган ва бу гал ҳам шундай қилади. Агентлик билан Эрон ўртасидаги яхши ҳамкорликни халққа кўз-кўз этади", дейди Фрибо Муаддат.

- Азизулло ака, Эрон ядровий дастури борасида давом этаëтган тортишувдаги асосий томонлар АҚШ ва Россия ҳисоботга муносабати билдирдими?

Абдулло, АҚШ Эронни ядровий қуроллар дастурига эга эканликда айблаб келаëтган бўлсада, Вашингтон Халқаро Атом Энергияси Агентлиги ҳисоботига ҳозирча муносабат билдиргани йўқ.

Россия-Эрон муносабатларига келсак, буни эронлик журналист шундай изоҳлайди.

"Маълумки, Россия ўз манфаатларини кўзлаб иш тутади. Ҳозир 800 миллион долларлик Бушеҳр атом электр станциясини қуриш лойиҳаси Россия қўлида ва уни йўқотишни истамайди. Бундан ташқари Россия Эрон ҳукумати назарда тутаëтган бошқа бир атом электр станциясини қуришни ҳам ўз қўлига олиш ниятида", - дейди биз билан суҳбатда бўлган Муаддат.

Душанба куни Кремлда Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши бошлиғи Ҳасан Руҳонийни қабул қилган Президент Путин Эроннинг ядровий дастури масаласида тўхталиб: "Эрон халқаро ҳамжамиятнинг тўлиқ иштирокчиси сифатида тегишли халқаро қонунларга кўра ўз ядровий дастурини ривожлантиришга тўла ҳақлидир", - деди жумладан.
(Абдулло)

Раҳмат Азизулло ака, муҳтарам тингловчилар Эрон ядровий қуроллар дастурига оид ҳисобот атрофидаги мулоҳазалар билан танишдигиз.
XS
SM
MD
LG