Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:06

Марказий Осиë республикалари нефтни қайта ишлашни маъқул кўришмоқда.


"Марказий Осиë республикалари нефтни қайта-ишлаш соҳасини жадал модернизация қилишга киришди", - дейилади Россияда чиқадиган "Коммерсант" газетасидаги мақолада.

Мақола муаллифи Сергей Гавричев бунинг сабабини "жаҳон нефт бозорида нархларнинг ўсганлиги" билан изоҳлайди.
"Россия нефтчилари фақат хом ашë сотиш билан шуғулланаëтган бир пайтда,уларнинг Марказий Осиëдаги ҳамкасблари нефтдан махсулот ишлаб чиқаришга зўр беришмоқда", - дейилади мақола давомида.

Хўш қайси йўл мухим? Ë қайси бири фойдалироқ? Хом ашë сотишми ? ëки нефтдан маҳсулот ишлаб чиқаришми?
Биз бу саволни Қозоғистонлик иқтисодчи,проффессор Соғиндиқ Сотиболди ўғлига бердик.

Соғиндиқ Сотиболди ўғли:
"Мақсад нима? Бизга нефт хом ашëси сотишнинг фойдаси борми йўқми Ҳозир биз айни шу масалалар ечими устида бош қотирмоқдамиз.Ҳозир Қозоғистон ўз нефт бойликларидан самарали фойдаланмоқда деб айтиб бўлмайди."

Қозоғистонлик иқтисодчи,проффессор Соғиндиқ Сотиболди ўғли ўз фикрига шундай исбот келтиради:
"Мана Ҳитой шарқида нефни қайта ишлаш заводи бор.У ҳозир нефт тақчиллиги сабабли фақат 40 фоиз қувват билан ишлаяпти.Хозир бу завод мутасаддилари қозоқ нефтини жон деб сотиб олишмоқда. Энди қаранг, улар бизнинг нефтимиздан нафақат бензин, мотор мойи, балки пластик маҳсулотлар ҳам ишлаб чиқариб, бу маҳсулотларни яна қайтариб ўзимизга сотишмоқда.Бозоримиз Хитой тарафидан ишғол қилинган."

"Ундан кўра шу махсулотларни ўзимиз ишлаб чиқарсак бўлмайдими" дейди гапида давом этиб Қозоғистонлик проффессор.

Аммо Қозоғистон нефт саноатини бошқараëтган мулозимлар нефтни ўзини тезроқ сотиш тарафдоридай кўринмоқдалар. "Қозоқ –Ойл" давлат нефт-газ ширкати вице-президенти Маҳамбет Ботирбойев:
"Фақат нефтни ишлаб чиқариш билан иш битмайди, уни тезроқ чет ўлкаларга сотишни ҳам йўлга қўйиш керак. 2009 йилгача 90 миллион тонна нефт ўзлаштириш режаланган.2009 йилдан кейин бу миқдор яна икки баробарга кўпаяди. Шунча нефтни Қозоғистонда қайта ишлаб чиқаришнинг иложи йўқ,шу боис уни сотиб тезроқ фойда кўрган маъқул", дейди.

Айни вақтда Қозоғистон Россиядан бензин импорт қилинишига чек қўйиш тадбирларини бошлаган кўринади. Ўтров вилоятида Япония сармояси асосида модернизация қилинган нефтни қайта ишлаш заводи 5 миллион тонна нефтни қайта ишлаш қувватига эга бўлди. Бу олдингидан 3 миллион тонна кўп демакдир.

Қозоғистонга қўшни бўлган бошқа Марказий Осиë давлатларида ҳам айни интилиш, яъни нефт импортига чек қўйиш жараëни кузатилмоқда.
Масалан шу йилнинг октябр ойида бошланган Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш ишлари бунга мисолдай кўринади.
Коммерсант газетасидаги мақолада "Расмий Тошкент 2004 йилда нефт махсулотлари экспортини миллион тоннага етказишни режалаган-" деб ëзилади.

Қозоғистонда 2015 йилдан кейин йилига 200 миллион тонна нефт ишлаб чиқарилиши кутилаëтгани , айни маҳсулотнинг Туркманистон, Ўзбекистон заминида ҳам кўп миқдорда мавжуд эканлиги инобатга олинса келажакда Марказий Осиëнинг нефтни қайта ишловчи асосий ҳудудга айланиш эҳтимоли катта, дейишмоқда кузатувчилар.
XS
SM
MD
LG