Янги партиянинг ташаббус гуруҳи 4-5 октябрь кунлари Тошкент вилоятидаги “Кумушкон” оромгоҳида йиғилиш ўтказганди. Шундан икки кун ўтиб, 7 октябрь куни Президент Ислом Каримов ташкилий гуруҳ аъзолари билан учрашиб, уларга йўл-йўриқ кўрсатганди.
“ХХI аср” газетаси нишона сонининг дастлабки икки саҳифасида Президентнинг ушбу учрашувдаги нутқи чоп этилган.
Ялтироқ қоғозда босилган, рангли суратларга бой ушбу газетанинг бошқа саҳифаларидан аграр ислоҳотларга бағишланган “Деҳқони бой юрт файзли бўлади», Ғарбда либерализмнинг келиб чиқиши ҳақида ҳикоя қилувчи “Либераллар кимлар?” ва “Либерализм асослари” каби мақолалар, турли хабар ва шеърлар ўрин олган.
Ҳозирда Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган сиёсий партияларнинг “Ўзбекистон овози”, “Фидокор”, “Адолат”, “Миллий тикланиш” каби газеталари бор. Бироқ, Адлия вазирлигидан қайддан ўтмаган партия ва сиёсий кучларнинг нашрлари чоп этилмас эди.
Хўш, янги нашр ўз салафлари бўлмиш юқорида тилга олинган газеталардан нимаси билан фарқ қилади?
“ХХI аср” газетаси бош муҳаррирлигига тайинланган Миродил Абдураҳмоновнинг айтишича, газетани ҳар куни саккиз бетдан иборат ҳолда чиқариш режалаштирилмоқда. Бу нашр партия олдида турган вазифаларни, мақсадларни жамоатчиликка етказишда асосий восита ролини бажаради.
Мустақил кузатувчилар бу газета ҳам ҳукуматпараст партияларнинг нашрлари сингари бир қолипда бўлишини таъкидламоқда. Уларнинг таъкидлашича, гарчи газета янги бўлса-да, унинг иш юритиш услуби ҳозир мамлакатдаги мавжуд газеталарникидан фарқ қилмайди.
М.Абдураҳмоновнинг сўзларига қараганда, “ХХI аср” газетаси Ўзбекистон либерал-демократик партияси Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтгандан сўнг чиқа бошлайди.