Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:32

Қўйнидан тўкилса қўнжига..


"Внуково халқаро аэропорти очиқ турдаги ҳиссадорлик ширкати"га "Ўзбекистон ҳаво йўллари миллий авиакомпанияси"нинг собиқ бош директори Арслон Рўзметов раис қилиб сайланди" дейилади 19 декабр куни интерфакс тарқатган хабарда.

Айни маълумот Россиянинг "Время новостей" газетасида чоп қилинган мақолада ҳам келтирилади.

Биз бу хабарга аниқлик киритиш учун "Внуково халқаро аэропорти раҳбарларидан бири Анатолий Ванцов мурожаат қилдик. Ванцов бу хабарни аввалига инкор қилди: "Бу нотўғри, директорлар кенгаши ҳали бўлиб ўтгани йўқ ва ҳеч ким бу лавозимга тайинлангани йўқ."

Матбуотда тарқатилган хабарлар борасида Анатолий Степанович: "Матбуот рост ëзганини кўрганмисиз ўзи!" -деди кулиб.

Ҳа энди Анатолий Степанович, шамол бўлмаса дарахтнинг учи қимирламайди, бир гап бордирки матбуот бу ҳақда ëазяпти, балки Арслон Рўзметов номзоди бу лавозимга тавсия қилингандир деган сўровимизга Ванцов маъноли қилиб: "Умуман бу масала кўриб чиқилмоқда. Мен фақат шуни айта оламан ҳолос", - деди.

Арслон Рўзметов ҳақида алоҳида тўхталган Внуково халқаро аэропорти раҳбарларидан бири Ванцов жумладан шундай деди: "Биз унга жуда ижобий муносабатдамиз. Рўзметовнинг ишчан,ҳалол инсон эканлигига шубҳа йўқ”.

Аммо бундан бир ой олдин Германиянинг "Шпигел" журналида чоп қилинган мақолада Арслон Рўзметов пораҳўр бир мулозим сифатида тасвирланади. Мақолада жумладан шундай дейилади:

"Франкфурт прокуратураси Ўзбекистон ҳаво йўллари миллий авиакомпанияси собиқ раҳбари Марказий Осиëнинг қудратли ва бадавлат кишиларидан бири Арслон Рўзметовга 195 минг доллар пора берилганлигини аниқлади".

"Шпигел" журналида мақола эълон қилингандан кейин биз Тошкент аэропортининг ўз исмини айтишни истамаган собиқ ходими билан сухбатлашгандик, сухбат давомида у Арслон Рўзметовнинг уй қамоғида эканлигини айтганди. Бу сафар биз у кишига, устидан жиноий иш қўзғатилган шаҳс қандай қилиб Россиянинг катта ширкатига раҳбар бўлиши мумкин деб мурожат қилдик.

"Бу одамлар Россия, фуқаролигини, ҳам,Америка фуқаролигини ҳам олишга қодир.Агар шу нарса амалга ошган бўлса бу адолат мезонларига путур етганидан дарак.Бош прокурор огоҳлантириши бўлса,жиноий иш қўзғатилган бўлсаю у киши бемалол ўзга мамлакат ширкатига раҳбар бўлсалар. Мен тушунмадим."

Очиқ турдаги ҳиссадорлик ширкатига акция сотиб олган ҳар бир шахс аъзо бўлиши мумкин. Шу маънода Рўзметов ҳам истисно эмас, Аммо акция сотиб олишга Ўзбек мулозимининг маоши етмайди деб гапида давом этади сухбатдошимиз:

"Оддий Ўзбекистон амалдори, агар у вазир бўлса ҳам акционер жамиятига аъзо бўлишига кучи етмайди.Ўзбекистон ҳаво йўллари миллий авиакомпанияси бошлиғи 200 доллар ойлик олади.Бу пул ҳатто Москвага боришга ҳам етмайди."

Внуково халқаро аэропорти раҳбарияти Арслон Рўзметовнинг ширкат раислигига сайланиш масаласи кўриб чиқилаëтганлигини айтди. Агар масала ижобий ечим топса Рўзметов зиммасига 2 милллард рубл миқдордаги сармоя тақсимоти юкланади. Суҳбатдошимиз бундай эҳтимолга ҳавотир билан қарайди:

“Бу киши фақат пулларни ноқонуний йўл билан ўзлаштиришдан бошқа нарсани билмайди.Бу инсоннинг қўлидан давлат учун манфаатли бирор иш келишига мен ишонмайман”.

Ўз исмини айтишни истамаган Тошкент аэропорти собиқ ходими фикрлари эди.
Арслон Рўзметовнинг "Внуково халқаро аэропорти" очиқ турдаги ҳиссадорлик ширкатига раис бўлди деган маълумотнинг 30 фоизи ëлғон дейди Внуково халқаро аэропорти рахбарларидан бири Хабарнинг рост қисми нимадан иборат эканлиги эса яқин орада маълум бўлиб қолар.
XS
SM
MD
LG