Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:36

Грузия, АҚШ ва Россиянинг минтақадаги келажак муносабатлари аниқланадиган маконми?


Кавказдаги вазият юзасидан Россия ва АҚШ кўз қарашларидаги зиддиятли нуқталар Холландиянинг Маастрихт шахрида бўлиб ўтган Европада хафсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари иштирокидаги йиғилишининг кун тартибига чиқди.

Аввалига Грузия муваққат президенти Нино Бурджанадзе АҚШ Давлат котиби Колин Пауэл билан учрашди. Ундан кейин Давлат котиби халқаро жамоатчиликни "Грузия ҳудудий яхлитлигига раҳна соладиган сепаратчи элементларга ëн бермасликка" чақирди.

"Халқаро ҳамжамият Грузия ҳудудий бутунлигини сайловгача ва ундан кейин ҳам сақлаш учун қўлидан келган ҳамма ишни қилиши керак. Грузияни парчалашга уринаëтган элементларга ҳеч қандай рағбат кўрсатилмаслиги керак."

Айни баëнотда Пауэл "Россия калимасини тилга олмасада, бу гап Россия оммавий ахборот воситаларида "Грузиядан қўлингни торт" тарзида талқин қилинди.

Айни пайтда Грузияда иқтидорга келган янги сиëсий кучлар Россия қўшинларининг Грузиядан олиб чиқиб кетилишини талаб қилишди.

Икки тарафлама шартномага кўра Россия ўз қўшинларини Грузиядан 2003 йил 31 декабргача олиб чиқиб кетиши керак.Аммо Россия ташқи ишлар вазирлиги қўшинларнинг бу муддат ичида олиб чиқиб кетишнинг иложи йўқлигини билдирди.

АҚШ Давлат котиби Пауэл бу юзадан ҳам хавотирини очиқлар экан Россия нафақат Грузиядан балки Молдовадан ҳам қўшинларни олиб чиқиб кетиши зарурлигини таъкидлади.

"Мен бугун Россия 1999 йилдаги Истамбул келишувига кўра зиммасига олинган мажбуриятга амал қилиб Молдовадан ўз кучларини олиб чиқишини олқишлашга умид қилгандим. Афтидан Россия 31 декабргача узайтирилган бу муддатда бажармайдиган кўринади.Бу эса айрим илгари силжишга арамасдан муваффақиятсизликдир."

АҚШнинг Россия қизиқишлар доирасида мусобақалашаëтганидан ташвишга тушган Россия ташқи ишлар вазири Иванов:

"Россия-Грузия муаммоларини ҳал этиш учун ҳеч қанақа воситачилар керак эмас,фақат сиëсий ирода зарур. Агар Грузияда сиëсий ирода мавжуд экан биз муносабатларимизни "учбурчак" ва тўртбурчакларсиз ойдинлаштирамиз", - деди.

Иванов учбурчак деганда Грузия –АҚШ Россия кўп томонлама музокараларни назарда тутди чоғи.

Кавказ минтақасига қизиқиш ҳафта бошида Холландиянинг Маастрихт шахридаги йиғилиш кун тартибидан,сиëсатчиларнинг сафар режаларига кўчди. АҚШ Мудофаа вазири Доналд Рамсфелд чоршанба куни Бокуга етиб келди. Унинг жума куни Тбилисига бориши кутилмоқда Худди шу куни АҚШ Давлат департаманти ва Оқ уй вакилларидан иборат расмий делегация ҳам Тбилисига келди.

Озодликнинг Тбилисидаги мухбирига кўра, 3 декабр куни эрта саҳарда хозир Лондонда сиëсий муҳожир сифатида истиқомат қилаëтган миллиардер Борис Березовский ҳам зудлик билан Грузия пойтаҳтига келиб кетган.

Хўш бу минтақага нисбатан кейингги кунлардаги бу қадар кучли қизиқишни нима билан изохлаш мумкин деган саволга Озодлик муҳбири Нино Гелиошивили жавоб беради:

"Бу қизиқишларни асосан уч омилдан иборат деб айтган бўлардим. Биринчидан Боку-Тбилиси-Жайҳон нефт қувури. Биласиз бу қувур қурилишига Россия қарши.Иккинчи омил,Грузиянинг географик жойлашуви,денгизга чиқиш йўллари билан боғлиқ.Россия бу масалада ҳам отдан тушса-да эгардан тушмасликни маъқул кўрмоқда.
чинчи омил НАТО блокига Грузиянинг эҳтимолий аъзолиги билан боғлиқ вазият.Россиянинг бунга муносабати ҳам маълум."


Озодлик мухбири Тбилисидаги бахмал инқилоби боис Грузия АҚШ ва Россиянинг минтақадаги келажак муносабатлари аниқланадиган маконга айланганини айтади.
XS
SM
MD
LG