Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:09

Ўзбекистон порахўрлик исканжасида


Садридин Ашуров

Кузатувчиларнинг айтишича, ҳозир Ўзбекистонда ҳокимиятнинг энг юқори поғоналарида қилинаётган жиноятлар ҳақида деярли маълумотлар тарқатилмайди. Фақат “Интернет” саҳифаларидагина бу қатламнинг жиноятлари ҳақида мақолалар чиқиб туради.

Ўтган йилнинг охирлари ва жорий йилнинг бошларида маҳаллий матбуотда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизматининг бир неча хабарлари эълон қилинди. Уларда мансабдор шахсларнинг пора билан қўлга олингани ва мазкур жиноятчилар устидан ўтказилган суд жараёнлари ҳақида маълумот берилганди.

Кузатувчиларнинг фикрича, порахўрлик мамлакатда жиноятчиликнинг энг авж олган кўринишларидан бири ҳисобланади. Зеро, дейди улар, туғруқхонадан тортиб қабристонга етгунча пора билан иш кўрилади. Йўл хавфсизлиги инспектори ҳам, шифокор, судья, прокурор, қолаверса, ўқитувчи ҳам пора олишга мажбур. Бунга ҳаётнинг ўзи мажбур этмоқда. Чунки оддий маош билан тирикчилик ўтказишнинг мумкин эмаслиги барчага маълум.

Ҳуқуқшунос Бахтиёр Шоҳназаровнинг таъкидлашича, порахўрлик давлатнинг барча тизимларига кириб келган. Уни йўқ қилиш эса улкан сиёсий матонат талаб этади.

Ўзбекистонда жиноятчилик ҳақида қаердан расмий маълумот олиш мумкин? Ўзбекистон телевиденисида намойиш этиладиган “02”, “Инсон ва қонун” кўрсатувларида, асосан, майда жиноятчиликлар ҳақида хабар берилади. Хусусан, рангли металл, чорва моллари ўғирлиги шулар жумласидандир.

Кузатувчиларнинг билдиришича, қишлоқ жойларда савдо дўконларига ўғирликка тушиш ҳолатлари кўпайган. Бунга биринчи сабаб ишсизлик ва маошларнинг ўз вақтида берилмаётганидир.

Милиция ходимларининг жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги фаолиятидан фуқароларнинг кўнгли тўлмаяпти.

Сирдарё вилоятининг Меҳнатобод туманидаги Зафаробод қишлоғида яшовчи тадбиркор Маъруф Саъдуллаевнинг дўконини икки марта ўғри урган. Лекин ҳар иккала ҳолатда ҳам жиноятчи топилмаган.

“Милиция ходимлари жиноятчиликни йўқ қилиш ўрнига унинг янада болалашига сабаб бўлмоқда. Улар жиноятчиларни ушлаб, пулини олиб, яна қўйиб юборяпти”, дейди М.Саъдуллаев.
XS
SM
MD
LG