Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:40

Ўзбекларнинг ўз Президентига саволлари бор


Ҳакимбек Россия Президенти Владимир Путиннинг куни-кеча ўтказган тўғридан-тўғри телемулоқоти Ўзбекистонда ҳам сезиларли акс-садо берди.

“Озодлик” мухбирининг фуқаролар билан ўтказган суҳбатларидан маълум бўлишича, ўзбекистонликларнинг ҳам Президент Ислом Каримовга бермоқчи бўлган саволлари анча-мунча экан.

Ўзбекистон ёшлари Президент телемулоқот ўтказса, чегараларнинг қачон очилиши, вилоятлардаги ҳокимларни назорат қилишни кучайтириш, ойлик маошлар миқдорини ошириш, иқтисодиётни ривожлантириш, унинг давлат бошлиғи лавозимига вориси ким бўлиши каби масалаларда саволлар беришни исташини маълум қилди.

Ўрта ёшли кишилар мамлакатда қачон демократия бўлиши, оддий кишиларнинг турмуш шароити қачон яхшиланиши, ишсизлик муаммосининг ечилиши борасида Президентга саволлари борлигини таъкидлади.

Суҳбат давомида ёши улуғроқ тоифадагиларнинг ҳам Ислом Каримовга саволлари бисёр экани маълум бўлди.

“Биз деҳқонмиз. Қачон бизнинг фарзандларимиз бепул ўқий олади, деб савол берган бўлардим”, дейди онахонлардан бири.

“Президентга, дейди суҳбатдошлардан бири, Қуръонга қўл уриб халққа берган қасамингни бажар, деб айтардим. Кейинги йилларда кўплаб вилоятлар ҳокимлари ишдан олинди. Сессияларда улар қилган ноқонуний ишлар ҳақида Президентнинг ўзи гапирди. Хўш, нега энди бу амалдорлар қамалмайди? Президентнинг ўзи қонун устиворлиги биринчи ўринда туришини айтадику!?”
XS
SM
MD
LG