Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:37

Режеп Эрдўғон: Қардошлик сўзда эмас, амалда бўлиши керак


Тўлқин Шу кунларда Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиб турган Туркия Бош вазири Режеп Эрдўғон Дўрмон қароргоҳида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан музокара ўтказди.

Хабарларга қараганда, икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида халқаро терроризмга қарши кураш соҳасида ҳамкорлик ҳамда дипломатик паспорт эгалари учун визаларни ўзаро бекор қилиш ҳақида битимлар имзоланган.

Учрашув сўнггида бўлиб ўтган матбуот анжуманида И.Каримовнинг таъкидлашича, музокаралар чоғида Р.Эрдўғон Ўзбекистон хавфсизлиги Туркия хавфсизлиги эканини билдирган.

У, шунингдек, Туркия ҳарбийларининг террорчиликка қарши кураш борасидаги тажрибаси Ўзбекистон учун муҳимлигини маълум қилди. Биз Туркиядан яқинда 2 миллион долларлик ҳарбий ёрдам олдик, деди Президент.

Туркия Бош вазири Режеп Эрдўғон музокараларда имзоланган битимлардан ташқари иқтисодий ва савдо соҳаларида ўзаро ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама этилганини қайд этди. Бош вазирнинг айтишича, Туркия машинасозлик ва тўқимачилик соҳаси вакилларнинг Ўзбекистонга қизиқиши катта. Шу боис, у Бош вазир этиб тайинлангандан сўнг ўтган 13 ой ичида Туркия расмийлари 60 давлатга сафар уюштирган бўлса, ишбилармонлардан иборат энг катта делегация Ўзбекистонга келган.

“Қардошлик сўзда эмас, амалда бўлиши керак”, деди Бош вазир.
XS
SM
MD
LG