Россия Президенти Владимир Путин эса, шу куни мамлакатнинг Савдо-саноат палатаси бошқаруви мажлисида иштирок этиб бир қатор баёнотлар қилди.
Бу икки воқеа ўртасида бир қарашда боғлиқлиқ йўқдай. Чуқурроқ разм солинсачи?
Демак, россиялик миллиардер Михаил Ходорковский келаси йилнинг 25 мартигача "Матросская Тишина" қамоқхонасида ўтиратурадиган бўлди. 2 кун давом этган ёпиқ мажлиси ниҳоясида Басманний суди қабул қилган қарордан сўнг Ходорковский бошқарган "Откритая Россия" ижтимоий жамғармаси матбуот котиби Максим Дбар Озодлик мухбири билан суҳбатда Ходорковский номидан қилган баёнотида 22, 23 декабр кунлардаги суд мажлисларини ёпиқ режимда ўтказиш учун ҳуқуқий асос йўқ эди, деди:
- Биринчидан суд ўз мажлисининг ёпиқ ўтказилишига зарурат сабабини, иккинчидан, Ходорковский шахсан одил судловга хавф туғдиришини исботлаб бериши керак эди, - деди Максим Дбар ва фикрини давом эттириб бошқа аргументларни ҳам келтириб ўтди. У "cуднинг бугунги қарори мустақил ва холис суд деган тушунчани мутлақ обрўсизлантиради", - деб қўшиб қўйди.
Адвокат Генрих Падванинг фикрича, Михаил Ходорковскийни ҳибсда сақлаб туришга ҳеч қандай асос йўқ:
- Прокурор уни, яъни Ходорковскийни, узоқ вақт ҳибсда ушлаб туриш керак, демоқда. Биз эса, бунинг учун асос йўқ, деяпмиз.
Мижозини айбсиз дейиш адвокатнинг вазифаси. Хўш, бошқаларнинг, масалан Россия Фкдерациясининг собиқ Иқтисодиёт вазири, профессор Евгений Ясиннинг кечаётган жараён тўғрисидаги фикри қандай?
Озодлик мухбирининг саволларига жавоб берар экан, Евгений Ясин Ходорковский иши Кремлнинг бевосита топшириғига асосан кўрилаётганини таъкидлаб ўтди:
- Буйруқ бор эканлиги ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Буйруқни ҳеч ким бекор қилгани йўқ. Тизимимиз шундай қурилганки, "олкиш", деган буйруқни бекор қилмагунларича, қўйиб юборишмайди.
Россия ҳукуматининг собиқ аъзоси таъкидлаганидек, Ходорковский иши Кремлдан бошқарилаётган ишдир. Буни Президент Путиннинг ўзи ҳам 23 декабр куни қилган баёнотлари билан билвосита тасдиқлади. Унинг Савдо-саноат палатаси бошқаруви мажлисида қилган баёнотларидан мамлакатдаги яна бир қатор олигархлар Ходорковскийнинг ортидан кесилиб кетадиганга ўхшайди, деб хулоса қилиш мумкин. Президент Путин "хусусийлаштириш натижалари қайта кўриб чиқилмайди, бироқ, бу гап хусусийлаштириш жараёнида қонунни бузганларга тегишли эмас", деди.
Таҳлилчилар Путин Россия миллиардерлари мулкларини у ёки бу усул билан национализация қилавериши мумкин, чунки унинг бундай қадамини оддий россияликлар фақат олқишлайдилар, бундай бўлишини парламент сайловларида ҳокимият партияси кўп овоз олгани кўрсатиб турибди, демоқдалар.
Собиқ Иқтисодиёт вазири Евгений Ясин ҳам Озодлик мухбирига берган суҳбатида худди шундай фикрни билдирди:
- Сайлов натижалари халқнинг олигархларга қарши эканлигини кўрсатиб қўйди. Шунинг учун ҳам бундан буён ҳокимият олигархларга нисбатан нима хоҳласа, шуни қилади.