Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:57

Марказий Осиëда диниий эркинлик муаммолари


A. ARAL АҚШ Давлат Департаменти бир неча йилдан буëн давом этаëтган анъанага кўра, дунë мамлакатларидаги диний эркинликлар вазияти хусусидаги 2003 йилги йиллик ҳисоботини эълон қилди. Унда Марказий Осиë ва Яқин Шарқ минтақасидаги қатор мусулмон давлатларда диний эркинликларнинг поймол этилгани қаттиқ танқид қилинади.

Ҳисоботда Туркманистон, Ўзбекистон, Ироқ, Судан, Саудия Арабистони, Покистон ва Эрон диний эркинликлар мавжуд бўлмаган мамлакатллар қаторига киритилган.
Ушбу ҳисоботнинг қисқача мазмуни ва Ўзбекистонга оид қисми билан Азизулло Арол таништиради.

Марказий Осиëда Туркманистон ва Ўзбекистон, Яқин Шарқда Эрон, Саудия Арабистони ва урушдан олдинги Ироқ дунëдаги мусулмон давлатлар орасида диний озчиликни расман тан олмаган мамлакатлар сифатида қайд этилади.
Миср ҳам ўтган йил давомида диний гуруҳларга нисбатан камситишларга йўл қўйган мамлакатлар сирасида тилга олинади. Туркия ва Исроил ҳам диний эркинликлар вазияти жиҳатидан 2003 йилда Миср қаторидан ўрин олган. Покистон ва Судан эса, расман тан олинган диний гуруҳдан бошқа мазҳабларни камситганликда айбланади.
Ҳисоботда шунингдек Бирма, Хитой, Шимолий Корея, Лаос, Вьетнам ва Куба диний эркинликлар қаттиқ таъқиқланган давлатлар рўйхатига киритилган.
АҚШ Давлат Департаментининг йиллик ҳисоботида ҳар доимгидек Марказий Осиë мамлакатларига ҳам жиддий эътибор берилган. Унда Марказий Осиë давлатларининг конституция ва қонунларида диний эркинликлар ҳимоя қилиниши ва таъминланиши тўғрисида кафолат берилган бўлса-да, амалда кўпинча бундай эркинликларнинг чеклангани, айни пайтда вазиятнинг республикадан республикага фарқ қилиши айтилади.
Давлат Департаменти ҳисоботида Марказий Осиëнинг бошқа давлатларига қараганда Ўзбекистонга кескинроқ баҳо берилиб, мамлакатда диний эркинликларнинг ниҳоятда чегаралангани тилга олинади. Айни пайтда, Ўзбекистонда 2003 йили диний эркинликлар соҳасида ўтган йилга қараганда бир мунча ижобий силжиш кузатилгани, диний оқимларга мансуб кишиларнинг қонунсиз равушда қўлга олиниши, қийиноқларга солиниши, адолатсиз тарзда озодликдан маҳрум этилиши ҳоллари бир қадар камайгани таъкидланилади ҳисоботда.
Кузатувчиларга кўра, бундай ижобий ўзгариш ҳукумат кўрсатмаси бўйича иш кўрадиган диний ташкилотлар ҳисобига амалга ошган. (овоз)

Инсон ҳуқуқлар ҳимоячиси Абдуманноб Пўлатга кўра, АҚШ Давлат Департаменти томонидан террорчи ташкилотлар рўйхатига киритилган Ўзбекистон Исломий Ҳаракати, шунингдек Исломий экстремист ташкилот сифатида танилган Ҳизб-ут-Таҳрир аъзоларини аëвсиз қамоққа олишлар 2003 йилда бир оз камайган. (овоз)

Ҳужжатда қайд этилишича, Вашингтон ва Тошкент расмийлари ўртасидаги ҳар бир мулоқот ва учрашувда инсон ҳуқуқлари, жумладан, диний эркинликлар вазияти муҳим масала сифатида тилга олинади.
Ҳисоботда қайд этилишича, АҚШнинг Ўзбекистонга берадиган сиëсий, иқтисодий ва ҳарбий ëрдамларининг ортиш-ортмаслиги инсон ҳуқуқлари, хусусан диний эркинликлар соҳасидаги ижобий ўзгаришларга боғлиқдир.
XS
SM
MD
LG