Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:07

ЎзТВ мухбирларисиз матбуот анжумани бўлмайдими?


Тўлқин

Матбуот анжумани ташкилотчиларининг сўзларига қараганда, 3 декабрь куни Тадбиркорлар ва ишбирлармонлар ҳаракати – ЎзЛДП расман давлат рўйхатидан ўтказилган. Тадбир ҳам шу воқеага бағишланган эди.

Белгиланган вақтда анжуман ўтказилиши мўлжалланган Миллий матбуот марказида маҳаллий ва хорижий ОАВнинг 20 га яқин вакили, шунингдек, партия раҳбарлари ҳозир бўлди. Аммо Ўзбекистон телевидениеси мухбирлари негадир кўринмади. Бироз кутишдан сўнг партия матбуот хизмати вакили Миродил Абдураҳмонов айрим маҳаллий ОАВ ходимлари етиб келмагани сабабли матбуот анжумани 30 декабрга қолдирилганини маълум қилди.

“Бугунги кунда партия амалга оширилаётган ишлар тўғрисида, асосан, Ўзбекистон фуқаролари учун ахборот беришни истаганимиз учун, тадбиримизга эса бор-йўғи 3 та маҳаллий нашрдан вакил қатнашаётгани сабабли партия раҳбарлари матбуот анжуманини эртага қолдиришни илтимос қилди”, деди у.

Шу ўринда ЎзЛДП ҳақида икки оғиз гап. Бу партия раҳбарияти ҳукумат амалдорларидан ташкил топган. Жумладан, ЎзЛДП раҳбари Қобилжон Тошматов “Пахтабанк” бошқаруви раиси, унинг биринчи ўринбосари Аҳмаджон Шодмонов эса Давлат мулки қўмитасида департамент бошлиғидир.

Кузатувчиларнинг фикрича, партиянинг аввалги тадбирлари, хусусан, ташаббус гуруҳининг Оқсаройда Президент Ислом Каримов билан учрашуви Ўзбекистон телевидениеси орқали намойиш этилган. Матбуот анжумани ҳам айни шу мақсадда ташкил этилган.

Журналист Абдураҳмон Ташановнинг таъкидлашича, давлат раҳбарлари мазкур партия етакчиларининг ишларидан бохабар бўлиши лозим. Шунинг учун уларга Ўзбекистон ТВси журналистлари керак бўлган. Бошқа мухбирлар эса уларни қониқтирмайди. Хусусан, хорижий ОАВ мухбирлари уларни кўпроқ танқид қилади.
XS
SM
MD
LG