Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:49

Темур нимадан ўлди?


Нурбек Хабарларга кўра, Самарқанд вилояти Жомбой тумани Саричашма қишлоғидаги 20-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Темур Каримқуловни синфдошлари уриб ўлдирган.

Марҳумнинг отаси Фарҳод Каримқуловнинг айтишича, воқеа 2003 йилнинг 26 декабрь куни соат тахминан 12 ларда юз берган. Темур синфдошлари билан мактаб спорт майдончасида футбол ўйнаётган вақтда ўртада келишмовчилик чиққан. Темурни синфдоши Илёс Расулов бошчилигидаги уч ўқувчи калтаклаган. Темур ярим соатча майдончада беҳуш ётган. Шундан сўнг Акмал ва Шавқиддин исмли синфдошлари йўловчи машинада туман марказий шифохонасига олиб бораётганда ўсмир йўлда вафот этган.

Темурнинг яқинлари сўзларига қараганда, туман суд-тиббий экспертизаси бошлиғи Холмурод Холжигитов марҳум юрак хуружидан ўлгани ҳақида хулоса берган. Бироқ улар Темур ёшлигидан соғлом бўлганини таъкидламоқда. Унинг тиббий варақасида ҳам касалликка чалингани қайд этилмаган. Бундан ташқари, мурдани юваётган пайтда унинг кўкрак ва қорин қисмида кўкарган жойлар бор эди, дейди яқинлари.

“Мазлум” инсон ҳуқуқлари жамияти вилоят бўлими раиси Нуриддин Комилов ҳокимлик масъуллари, ИИБ, туман халқ таълими бўлимидагилар воқеанинг аслида қандай кечганини яширишга ҳаракат қилаётганини айтади. Унинг билдиришича, воқеага гувоҳ бўлган ўқувчилардан спорт майдончасида жанжал бўлмагани тўғрисида тушунтириш хати ёздириб олинган.

“Озодлик” мухбири билан суҳбатда бўлган Жомбой тумани халқ таълими бўлими бошлиғи Облоқул Холжигитов ҳам Темур юрак хуружидан вафот этганини таъкидлади. Унинг сўзларига қараганда, ўсмирнинг юрак пороги борлиги кўпчиликка маълум бўлган. У тиббий ҳисобда ҳам турган экан.

О.Холжигитов айни пайтда воқеа сабаблари ўрганилаётганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG