Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:20

Жабрланувчилар суднинг боришидан қониқмаётир


Фирдавс 2003 йилнинг 15 августида ўз уйида отиб ўлдирилган бешкентлик она-бола – Саломат Муқимова ва Саъдулла Ҳасанов иши юзасидан айбланаётган 7 нафар шахс устидан суд жараёнлари бошланди.

Бу шахсларнинг деярли барчаси Қашқадарё вилоятнинг Бешкент шаҳрида истиқомат қилади. Тергов натижаларига кўра, қотилликни бевосита Абдулла Турсунов, Музаффар Бузруков ва Ғофир Очилов амалга оширган. Тоҳир Саидов, Собир Маҳмудов, Шерали Наинов эса уларга қурол топиб беришда кўмаклашган. С.Муқимованинг куёви Шуҳрат Мусаев гумондорларга қайнонасининг уйида катта миқдорда пул борлиги ҳақида ахборот берган.

Маълумотларга кўра, айбланувчилар тергов давомида уйга фақат талончилик мақсадида кирганини тан олган.

С.Муқимованинг яқинлари қотилликка пул эмас, бошқа омиллар сабаб бўлганини таъкидламоқда. Марҳумнинг қизи Муҳаббат Ҳасанованинг айтишича, қотиллар С.Муқимованинг қўлидаги узукларга, уйда мавжуд бўлган тилла тақинчоқларга тегмаган. Улар стол устидаги 110 минг сўм ва бошқа жойда турган 60 минг сўмдан ортиқ пулга ҳам тегмаган. Онамдан қандайдир ҳужжатларни топиб беришни талаб қилишган, дейди М.Ҳасанова.

Марҳумларнинг яқинлари шу каби далилларга асосланиб, бу жиноят буюртма қотиллик экани, бироқ суд жараёнида бу эътиборга олинмаётгани, натижада асосий айбдор – буюртмачи номаълумлигича қолаётганини айтмоқда.

Мазкур жиноят ишини кўриб чиқаётган Қашқадарё вилояти жиноят ишлари суди судьяси Нурилла Зиёдуллаев мавзу юзасидан “Озодлик” мухбири билан суҳбатлашишни истамади. У, шунингдек, мухбирнинг 2003 йил 26 декабрда бўлиб ўтган очиқ суд жараёнида иштирок этишига ҳам рухсат бермади.

“Озодлик” мухбири суд жараёнининг бориши хусусида С.Муқимованинг қизи Ҳилола Ҳасановага мурожаат қилди. У жабрланувчи томон суднинг боришидан қониқмаётганини маълум қилди.

Баъзи маълумотларга кўра, судланаётган шахслар илгари турли ўғирликлар билан шуғулланиб келган. Уларнинг уч нафари эса ички ишлар тизимининг собиқ ходимлари экан.
XS
SM
MD
LG