Буни Нурсултон Назарбоев эътироф этди:
- Учрашувлар давомида, доимгидек, батафсил ва ўзаро ишонч билан давлатлараро муносабатлар ва интеграция масаласига оид муаммоларни муҳокама қилдик.
Путин эса учрашувдан сўнг қилган баёнотида:
- Энг муҳими – тарих давомида халқларимиз ўртасида мавжуд бўлган ўзаро интилиш, дўстлик ва биродарлик анъаналари ҳамкорлигимиз ортидаги асосий куч ва муносабатларнинг пойдевори бўлиб қолишини таъминлашимиз зарур.
Путин айтгани, Россия ва Қозоғистон халқлари ўртасидаги дўстлик ва биродарлик, икки давлат раҳбарияти сай-ҳаракати натижаси ўлароқ, узилиб қолмади, дейишмоқда кузатувчилар. Аксинча, жума кунги учрашув якунида қатор масалаларга оид шартномалар имзоланди.
Улардан бири – Бойқўнғир космодроми масаласидир. Мутахассислар фикрича, бу саммитнинг асосий натижаси бўлди. Бойқўнғир масаласида кейинроқ тўхталсак-да, ҳозир эса учрашувнинг бошқа якунлари ҳақида қисқа маълумот бериб ўтсак.
Путин ва Назарбоев икки томонлама алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олдилар. Давлатларо муносабатлар МДҲ, Евроссиё иқтисодий ҳамжамияти, Муштарак хавфсизлик битимини имзолаган гуруҳ ҳамда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида ривожланиши керак.
Бундан ташқари, икки президент учрашувидан сўнг маълум қилинишича, Россия, Қозоғистон, Беларус ва Украина иштирокидаги ягона иқтисодий маконни барпо этиш масаласи ҳам муҳокама қилинган ва бу йўналишдаги ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга келишиб олинган.
Россия бугунги кунда Қозоғистоннинг энг йирик савдо шерикларидан бири ҳисобланади. Шу боис жума-шанба кунги саммит чоғида мамлакатлараро иқтисодий алоқалар ҳам муҳокама қилинди. Ҳозирда икки мамлакат ўртасидаги савдо-сотиқ обороти 5,5 миллиард долларни ташкил этади. Аммо, кузатувчиларга кўра, бу рақамни икки баробарга кўпайтириш имкони бор.
9 январ куни Остонада иқтисодий ҳамкорликнинг муҳим қисми бўлган энергетика соҳасига бағишланган сўзлашувлар ҳам бўлиб ўтди. Қозоғистоннинг ҚазМунайГаз ва Россиянинг ЛУКойл ширкатлари Туб-Қорағон ва Аташская нефт конларида биргаликда иш олиб боришга келишиб олдилар.
Яна бир муҳим келишув – 7 минг километр узунликдаги Россия-Қозоғистон чегарасини қўриқлаш масаласига оид. Президентлар икки давлат чегара хизматлари ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириб, бу билан гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши курашни жадаллаштиришга келишдилар.
Мана энди Бойқўнғир космодромига оид шартномага батафсилроқ тўхталсак.
Совет Иттифоқи парчаланиб, Бойқўнғир космодроми мустақил Қозоғистон ҳудудида қолиб кетганидан сўнг, Россия ўз ракеталарини фазога қаердан юбориш муаммосига дуч келди. 1994 йилга бориб Москва Остона билан Бойқўнғирдан 20 йил давомида фойдаланиш ҳақидаги шартномани имзолашга муваффақ бўлди. 1999 йилдан буён Россия Қозоғистонга космодром ижараси учун йилига 115 миллион АҚШ доллари тўлаб келади. Жума кунги учрашувдан олдин айрим кузатувчилар Қозоғистон ижара ҳақини оширмоқчи, деган фикр билдиришган эди. Аммо, маълумотларга кўра, 2050 йилгача узайтирилган келишувда янги ижара нархи белгиланмаган. Учрашувдан сўнг Бойқўнғир ижарасига оид масала юзасидан Россия раҳбари мана бундай деди:
- Мазкур ҳужжат космодром ижараси муддатини узайтириш ҳамда Қозоғистон ва Россия мутахассисларининг энг истиқболли йўналишлардан бири бўлмиш космик тадқиқотларда иштирок этишларини кўзда тутади, - деди Владимир Путин.