Бу ҳақдаги баёнотда ташкилот Ўзбекистон ҳукуматини қонунчиликдаги катта ёшдаги фуқароларни бесоқолбозликка доир хатти-ҳаракатлари учун жиноий жавобгарликка тортиш бўйича моддаларни бекор қилишга ҳам чақирган.
Шу ўринда таъкидлаш керакки, Ўзбекистон 1996 йилда инсонларнинг фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлари борасидаги халқаро пактни имзолаган. Мазкур ҳужжатга биноан ҳукумат айни шундай ҳолат юзасидан жиноий жавобгарликни бекор қилишга мажбур эди.
Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва ҳуқуқшунослар эътирофича, Ўзбекистонда ҳукумат томонидан имзоланган халқаро ҳужжатларга зид бўлган қонунлар бисёр бўлиб, улар ҳамон амалда қўлланилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Руслан Шарипов айнан бесоқолбозлик билан боғлиқ жиноятларда айбланиб, 4 йилга озодликдан маҳрум этган эди. Бироқ мустақил кузатувчилар у журналистик ва инсон ҳуқуқлари борасидаги фаолияти учун жазоланганини айтмоқда.
“Ҳьюман райтс уотч” ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўйича бош директори вазифасини бажарувчи Рейчл Денбернинг айтишича: “Р.Шарипов ҳукуматнинг коррупциялашгани ва инсон ҳуқуқларининг бузилишига қарши ошкора сўзлагани учун қамоқда ушлаб турилибди. Ҳибсга олинган кундан бошлаб унга қийноқлар қўлланила бошлаган”.
Ўтган йилнинг декабрь ойида халқаро ташкилотлар тазйиқи остида Р.Шариповга ҳам амнистия қўлланилиши мумкин, деган хабарлар тарқалганди. Лекин бу хабарлар ўз тасдиғини топмаётир.
Эътироф этиш жоиз, “Ҳьюман райтс уотч” баёноти ва Ўзбекистон қонунчилигидаги зиддиятлар тўғрисида билдирилаётган шу каби эътирозлар инобатга олинишига маҳаллий ҳуқуқшунос ва кузатувчиларнинг ишончи йўқ.