Линклар

Шошилинч хабар
03 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:10

Раҳбар камайиб, раҳбарчалар кўпаймоқда


Нурбек Самарқанд вилояти ҳокимининг 2004 йил 6 январдаги қарори маҳаллий ҳокимликлардаги масъуллар сони қисқартирилишини назарда тутади.

Вилоят ҳокимлиги вакилининг айтишича, қарор маҳаллий бошқарувни такомиллаштириш ва ихчамлаштириш мақсадида қабул қилинган. Қарорга асосан шаҳар ва туман ҳокимликларининг 4 мингтага яқин ходими ишдан бўшатилади. Ҳокимларнинг айрим ўринбосарлари штатлари ҳам қисқартирилади.

Самарқанд шаҳри ҳокимлиги ходими Комил Тошевнинг билдиришича, ҳозирги вақтда қисқартирилган ходимларни иш билан таъминлаш муаммоси кўндаланг бўлмоқда.

Сиёсатшунос олим Нормурод Бекмуродовнинг айтишича, сўнгги вақтларда бир-бирининг вазифасини такрорлайдиган муассасалар, ташкилотлар пайдо бўлган. Уларнинг сонини қисқартириш жамиятни бошқариш ва кадрлар сиёсатида катта аҳамиятга эга.

Ўзбекистон Миллий матбуот маркази Самарқанд вилояти бўлими раҳбари Тошпўлат Раҳматуллаевнинг фикрича, бир томондан ҳокимликларда штатлар қисқариши, иккинчи томондан эса қуйи бўғиндаги раҳбарлар сонининг ортиши бошқарувнинг такомиллаштирилишига олиб келмайди. Вилоятдаги икки мингга яқин маҳалланинг ҳар бирида тўртта штат мавжудлиги маҳаллий бошқарувни соддалаштиришга тўсқинлик қилади.
XS
SM
MD
LG