Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:05

“Тянши”дан “Ҳербалайф”нинг иси келадими?


Фирдавс 18 январь куни Қарши шаҳридаги театр биносида Хитойнинг “Тянши” корпорациясининг минтақавий тақдимот маросими ўтказилиши белгилаган эди. Бироқ маҳаллий маъмурлар бу учрашувнинг ўтказилишига рухсат бермади.

Хабарларга қараганда, тадбир ташкилотчилари вилоятдаги барча аъзоларига махсус таклифномалар жўнатган. Маросимда иштирок этиш, корпорация вице президенти У Ян билан учрашиш учун вилоятнинг турли ҳудудларидан мингга яқин одам келган.

Корпорациянинг вилоятдаги дистрибьюторларидан бири Дилором исмли аёлнинг айтишича, ташкилотчилар Қарши шаҳри ҳокимлигидан тақдимотни ўтказиш учун оғзаки ижозат олган. Бироқ тақдимот куни маҳаллий маъмурлар йиғилишнинг ўтказилишига рухсат бермаган.

Қарши шаҳри ҳокими ўринбосари Собир Саҳатовнинг айтишича, маросим борасида ҳокимликка ҳеч ким ёзма мурожаат қилмаган. Бордию тадбир ташкилотчилари бу ҳақда уч-тўрт кун олдин ёзма мурожаат қилганида, албатта, рухсат бериларди, деди у.

Шу ўринда корпорация тўғрисида тўхталиб ўтсак. Корпорация аъзоларининг маълум қилишича, “Тянши” дунёнинг 86 мамлакатида ўз ваколатхонасига эга. Маҳсулотлари 168 давлатда сотилади. 2002 йилда БМТ томонидан корпорацияга “давлат ичидаги давлат” мақоми берилган. Унинг маҳсулотлари БМТнинг битта, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 13 та олтин медалига сазовор бўлган. 2003 йилда Қашқадарёда ҳам фаолият кўрсата бошлаган.
XS
SM
MD
LG