Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:45

Эрон - АҚШ расмийларининг учрашуви


A. ARAL Сўнги ойларда АҚШ ва Эрон ўртасидаги муносабатларда янги жараëнлар кузатила бошланди. Эронда кучли зилзила содир бўлгач, Америка бу мамлакатга ëрдам кўрсатишга тайëрлигини билдирди. Шу ҳафтада эса икки мамлакатнинг юқори мартабали вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Эрон Ташқи ишлар вазири Камол Харрозий Жаҳон Иқтисодий Форуми бўлиб ўтаëтган Швейцариянинг Давос шаҳрида АҚШ Сенатори Жозеф Байден билан мулоқот ўтказди.

Таҳлилчиларнинг фикрича, бу учрашув олға ташланган биринчи муҳим қадам ҳисобланади ва бу жараëн икки мамлакат расмийлари ўртасида давом эттирилиши мумкин.

Озод Европа-Озоздлик радиоси мухбири Гулноз Исфандиëрийнинг мавзуга оид кузатишлари билан микрофон олдида Азизулло Арол.

Америка ва Эрон сиëсатчилари ўртасида амалга ошган ушбу учрашув қарийб бир соат давом этди ва бу галги мулоқот жаҳон жамоатчиликдан сир сақланмади.

Чунки бунга қадар Америка ва Эрон расмийлари ўртасида бўлиб ўтган ҳар қандай учрашув, жумладан Ироқ ва Афғонистон масаласи атрофидаги музокаралар ҳам оммавий ахборот воситалари орқали ошикор этилмаган эди.

Давосдаги анжуманда қатнашаëтган Эрон Ташқи ишлар вазири Камол Харрозийнинг АҚШ Сенатори Жозеф Байден билан олиб борган музокаралари давомида қандай масалалар муҳокама этилгани ҳозирча аниқ маълум бўлмаса-да, кузатувчилар мулоқотда бошқа масалалар қаторида АҚШнинг Бам зилзиласидан зарар кўрган эронликларга кўрсатган инсонпарварлик ëрдамлари ҳам муҳокама этилган. Бундан ташқари, икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш ҳақида ҳам сўзлашувлар олиб борилган бўлиши мумкин.

Келиб чиқиши эронлик бўлган америкаликлар ташкилоти раиси Ҳушанг Амир Аҳмадийнинг айтишича, АҚШ ва Эрон ҳукуматлари ўзаро муносабатларни секин-аста яхшилашга интилмоқдалар.

"Байден жаноблари обрўли сенаторлардан бири. У Камол Харрозий сўзларини АҚШ Президентига тўғридан-тўғри етказиш салоҳиятига эга шахс. Шу боис Харрозий билан Байденнинг очиқ мулоқоти мамлакатлараро муносабатларни яхшилаш соҳасида ташланган муҳим қадам ҳисобланади".

Эроннинг БМТдаги собиқ вакили Сайид Ражавий Хуросонийнинг таъкидлашича, Эрон Ташқи Ишлар Вазири мамлакат раҳбари маслаҳати бўйича АҚШ сенатори билан учрашган.

"Менинг фикримча, Камол Харрозий Эрон Президенти ва башқа юқори мартабали расмийларнинг рухсатисиз Америка сенатори билан учрашиши мумкин эмас эди. Бу учрашувдан Эрон раҳбарининг ҳам хабари бор ва у бунга розилик берган", - дейди Хуросоний жумладан.

Маълумки Эрон олий руҳонийси Оятулло Хоманаий АҚШ ҳукумати вакиллари билан ҳар қандай учрашувга ҳар доим қаршилик кўрсатиб келган. Унинг бу гал Харрозийнинг АҚШ сенатори билан учрашувига розилик бергани икки мамлакат ўртасида жиддий музокаралар бошлаш пайти етиб келганидан дарак бермоқда, деб қарашмоқда таҳлилчилар.

Бироқ, Эрон расмий ахборот воситалари ушбу учрашувни кутилмаган мулоқот дея баҳолаб, уни аҳамиятсиз этиб кўрсатишга уринмоқда.

АҚШдаги Колумбия Университитининг Яқин Шарқ бўйича мутахассиси Гэри Сикнинг фикрига кўра, Эрон расмийсининг АҚШ сенатори билан мулоқоти Теҳрон - Вашингтон ўртасида музокаралар олиб бориш томон ташланган муҳим қадам бўлганига қарамай, ўзаро муносабатлар тез орада яхшиланиши мумкин эмас.

"Муносабатлар яхшиланиши муқаррар эмас. Лекин фикринча жараëн бошланган. АҚШ кучларининг Ироқ, Афғонистон ва Форс Кўрфазида мавжудлиги эрон билан қай шакилдадир муносабатларни яхшилаш менда ва кўпчиликда шубҳа уйғотмайди", - деб таъкидлайди америкалик мутахассис.
XS
SM
MD
LG