Бундан икки йил аввал Қирғизистонда пенитенциар тизм, яъни қамоқхоналарни 2010 йилгача ислоҳ қилиш концепцияси ишлаб чиқилган эди. Бундан ташқари 2003 йилда республика Бош вазири қарори билан қамоқхоналар тизимини ислоҳ қилиш миллий дастурини ишлаб чиқиш бўйича махсус гуруҳ ҳам ташкил этилган. Бу гуруҳ айни пайтда миллий дастур устида иш олиб бормоқда. Қамоқхоналарни ислоҳ қилиш миллий дастурининг асосий йўналишлари ҳақида Қирғизистон адлия вазирлиги масъул ходими Сергей Котков шундай маълумот беради:
“Асосий мақсад- жазони ўташ тизими фаолиятини яхшилаш, унча оғир бўлмаган жиноятлар учун Жиноят Кодексида белгиланган жазо муддатларини енгиллаштиришдир. Шунингдек, маҳкамалар фаолиятини ҳам халқаро стандартлар даражасига етказиш кўзда тутилган”, - деди Сергей Котков.
Қамоқхоналарни ислоҳ қилишга қаратилган миллий дастурда кўзда тутилган энг муҳим йўналиш - жазо ўташнинг енгиллаштирилган кўринишларини ҳаётга тадбиқ этишдир. Мутаҳассисларга кўра, айни пайтда Қирғизистон Жиноят Кодексида унча оғир бўлмаган жиноятлар учун ҳам анча жиддий жазо чоралари кўрсатилган. Натижада озодликдан маҳрум этилганларнинг асосий қисми қаттиқ тартибли қамоқхоналарда жазо ўтамоқдалар. Бу қамоқхоналардаги шароитлар ёмонлиги боис, у ерда маҳбуслар орасида турли юқумли касалликлар авж олмоқда. Қирғизистон Омбудсмени Турсунбой Бакир ўғли қамоқхоналардаги аҳвол ҳақида шуларни гапиради:
“Қирғизистондаги қамоқхоналарнинг аҳволи ўта оғир даражада. Озиқ-овқат таъминоти жуда ночор, бемор маҳбусларга эса дори – дармон етишмайди. Озодликдангина маҳрум этилган шахс бу қамоқхоналарда бир умрга соғлигидан ҳам маҳрум этилмоқда”, - дейди Турсунбой Бакир ўғли.
Бироқ Қирғизистон Адлия вазирлиги масъул ходими Сергей Котков мамлакат қамоқхоналаридаги аҳвол ўта оғир, деган фикрга қарши. Унинг айтишича, жазони ўташ муассасаларида кейинги йилларда вазият бир мунча яхшиланган.
“Мен яқинда қамоқхоналарни айланиб чиқдим. У ерда битта каравотда иккитадан маҳбус ётибди, деганлари нотўғри экан. Қамоқхоналарда маҳбуслар сони меъёридан ортиқ, деган фикр ҳам тасдиқланмади. Албатта, тергов изоляторларида юқорида айтилган холатлар бўлиши мумкин. Лекин қамоқхоналар қаттиқ назорат остида бўлиб, белгиланган стандартларнинг бузилишига йўл қўйилмайди”, - деди Сергей Котков.
Куни - кеча Бишкекда бўлиб ўтган қамоқхоналарни ислоҳ қилиш масаласига бағишланган анжуманда эса, Қирғизистон жазони ўташ муассасалари ислоҳотга ўта мухтожлиги яна бир бор қайд этилди. Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти ташаббускорлигида ўтказилган бу анжуманда айни пайтда Қирғизистон қамоқхоналарида 18 минг одам жазо ўтаётгани, хар бир маҳбуснинг бир кунлик озиқ-овқат таъминоти учун давлат хазинасидан кунига 28 сўм, яъни 65 цент ажратилиши маълум қилинди. Бу ўтган йилгига нисбатан 130 фоизга кўп, бироқ белгиланган меъёрдан 30 фоизга озлиги ҳам билдирилди.
Қирғизистон қамоқхоналарида қийноқлар қўлланадими, деган саволга эса ҳозирча аниқ жавоб йўқ. Бир томондан, шу кунгача бирон бир халқаро ташкилот бу борада жиддий чиқиш ёки баёнот қилгани йўқ. Бироқ, айрим маҳаллий кузатувчилар тергов изоляторларида қийноққа солиш кўринишлари мавжуд, деб айтмоқдалар. Масалан, яқинда Ўшдаги “Сулаймон нури” номли жамоатчилик жамғармаси тергов изоляторларида ўтказган сўров натижаларини эълон қилди. Хужжатларга кўра, Қирғизистон тергов изоляторларида асосан руҳий қийноқ мавжуддир. Мутахассисларга кўра, бу соҳадаги ислоҳотни барча турдаги қамоқхоналар бошқарувини адлия вазирлигига ўтказишдан бошламоқ зарур. Ана шундагина ислоҳот ўз натижасини беради ва қийноқлар ҳам барҳам топади, деб қайд этмоқда қирғизистонлик соҳа мутахассислари.