Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:36

Муслималар амнистия адолатли қўлланишини истайди


Тўлқин 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси биноси олдида саксонга яқин муслима норозилик йиғини ўтказди.

Улар диний экстремистик оқимларга аъзоликда айбланиб, қамоққа ташланган яқинларига амнистия адолатли қўлланилиши ва озод этилишини, маҳбусларга нисбатан қийноқлар қўллашга чек қўйилишини талаб қилди.

Муслималарнинг айтишича, амнистия эълон қилингандан сўнг Президентдан кечирим сўрамаган маҳбусларга нисбатан қийноқлар янада кучайтирилган.

Аёллар кечирим сўраган кўплаб маҳбусларга ҳам амнистия қўлланилмаётганини маълум қилди. Уларнинг таъкидлашича, бунинг сабаби тегишли органларда ҳукм сураётган порахўрликдир, мутасаддилар пора олмагунча, маҳбусларни чиқармайди.

Муслималар ўз талаблари ва аризаларини Жазони ижро этиш бошқармаси ходимларига топширди. Воқеа жойига келган “Озодлик” мухбири уларга қарши ҳеч қандай ҳаракатларга гувоҳ бўлмади.
XS
SM
MD
LG