Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:26

Зўрники тегирмон юрғизади


Ўзбекистонда вақтли матбуотга обуна мажбурий тарзда амалга оширилиши кўпчиликка сир эмас. Яқиндан буён эса сотилмай қолган нашрларни мажбуран сотиш анъанаси ҳам пайдо бўлган.

Фарғона вилояти Тошлоқ тумани ҳокимининг ҳокимлик нашри бўлган “Тошлоқ тонги” газетасига 2004 йил учун обунани уюшқоқлик билан ташкил этиш тўғрисидаги 622-қарори бор. Бу қарорда тумандаги барча давлат муассасалари, акциядорлик жамиятлари, хусусий ташкилотлар рўйхати келтирилган, улар газетага неча дона обуна бўлиши ҳам белгилаб қўйилган.

Тошлоқлик ўқитувчи Маъруф Тешабоевнинг айтишича, қарор чиққандан сўнг барча ташкилотлар раҳбари обуна бўлишга мажбур қилинмоқда. Бошқа кўплаб нашрларга ҳам мажбурий обуна жорий этилган.

Фарғоналик мустақил журналист Зумрад Хўжаева кўплаб ташкилотлар ишчи-хизматчилари маошларини бир неча ойдан буён ололмаётганига қарамай, уларга обуна шарт қилиб қўйилганини таъкидлади. Унинг билдиришича, пенсионерлар нафақа пулини олиш чоғида сотилмай қолган газета-журналларни харид қилишга мажбур этилмоқда.
XS
SM
MD
LG