Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:46

Китобни ароққа муқояса қиладиганлар


Зикрилло Ишонч Маълумотларга қараганда, Тошкент шаҳридаги бир вақтлар китоб сотилган дўконлар турли савдо муассасаларига айлантирилган.

Пенсионер Низомиддин Мавлоновнинг айтишича, шўро даврида Тошкентда 39 та китоб дўкони бўлган. Буларнинг аксарияти бозорларда, одамлар гавжум жойларда фаолият кўрсатган. Ҳозир эса улар тижорат дўконларига айлантирилган. Тошкентнинг олтита бозорида бирорта китоб дўкони сақланиб қолинмаган.

Адабиётшунос олим Абдужабор Эшонқулов нафақахўрнинг бу ҳақдаги фикрларини тасдиқлади.

- Халқнинг китобга бўлган эҳтиёжи қондирилмаса, у катта фожеаларга олиб келади,- деди олим.

Олим Зуҳуриддин Исомиддинов китоб дўконларига нисбатан бундай муносабат ўзбек маданияти ва маънавиятига жиддий салбий таъсир кўрсатишидан ташвиш билдирди. Унинг фикрича, китоб дўконлари фақат савдони кўзлайдиган эмас, балки кишиларни маънавий озуқага бўлган эҳтиёжини қондирадиган муассаса эди. Китоб дўконларининг кўпайиши халқ маънавий қанчалик юксаклигини кўрсатувчи белгидир.

Маданият вазирлиги мутасаддиларидан бири Нарзулла Ғуломов мамлакат ҳудудида китоб дўконларини қулай тарзда жойлаштириш ҳақидаги ҳукумат қарори суст бажарилаётганини таъкидлади.

“Қарорда аҳоли гавжум жойларда китоб дўконлари бўлиши кўрсатилган. Лекин бозорларда бундай дўконларнинг тугатилиши, менимча, бозор маъмуриятининг ишидир. Чунки китоб сотадиган тадбиркорга жой бергандан кўра турли латта-путтаю ичимлик сотадиган ишбилармонга жой ажратиш уларга фойдалироқ”, деди Н.Ғуломов.
XS
SM
MD
LG