Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:08

Президент девони пикет қилинди


Зикрилло Ишонч 16 февраль куни Ўзбекистон Президенти девони биноси 20 га яқин фуқаро томонидан пикет қилинди.

Норозилик акция қатнашчилари орасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари фаоллари, муслималар, ҳуқуқлари бузилган айрим фуқаролар бор эди.

Тошкентда 1999 йил 16 февралда юз берган воқеалар сабабли бўлса керак, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ўзларини бироз сергакроқ тутди ва вазиятни назорат қилишга ҳаракат қилди. Пикетчилар кўтариб олган плакатларда диний-сиёсий айблар билан қамалганларни озодликка чиқариш, қамоқхоналардаги қийноқларни тўхтатиш, айрим мансабдор шахсларни жавобгарликка тортишни талаб қилувчи сўзлар битилганди.

Пикетда турли қурилиш баҳонасида уйлари бузилаётган аёллар ҳам иштирок этди.

“Тўққиз йилдан буён бешта болам билан бошпанасиз юрибман. Шаҳар ҳокимлигидан уй-жой ажратишини талаб қилдик. Лекин ҳокимнинг олдига кира олмаётирмиз”, деди пикетчилардан бири.

“Қашқадарё вилояти Китоб туманининг Узунқир қишлоғида яшайман. Ҳозирда қамоқда бўлган Парда Ўтаевнинг янгаси бўламан. Хўжалик раҳбари Зариф Бурхонов ёллаган одам томонидан калтакланганига қарамай, бугунги кунда П.Ўтаевнинг ўзи жиноятчига чиқарилиб, қамоқда ўтирибди. Бу ишнинг ижобий ҳал этилиб, П.Ўтаев озод этилиши талаб қиламан”, деди норозилик намойиши иштирокчиларидан яна бири.

Муслималардан бирининг айтишича, улар диний экстремизмда айбланиб, яқинда 6 йилга қамоқ жазосига ҳукм этилган Фотима Муқодированинг ҳимоясини талаб қилиб чиққан. Бироқ кўпчилик муслималар пикет жойига етиб кела олмаган.

“Озодлик” мухбири ҳуқуқ-тартибот ходимлари пикетчиларнинг қўлларидаги плакатларни юлиб олишга ҳаракат қилганига гувоҳ бўлди.
XS
SM
MD
LG