Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:00

Афғонистонда белгиланган муддатда сайловлар ўтказиладими?


А. Арол

Шу кунларда¸ 2004 йил июн ойига белгиланган умумхалқ сайловларининг ўз вақтида ўтказилиши савол остида турибди. Мамлакат Президенти Ҳомид Карзай тарафдорлари сайловлар белгиланган муддатда ўтказилиши кераклигини таъкидлаëтган айни пайтда¸ АҚШ ва БМТ вакиллари¸ қолаверса айрим афғон расмийлари хавфсизлик сабабларига кўра сайловларни июн ойида ўтказиш мумкин эмас¸ деб ҳисобламоқдалар. Ушбу мубоҳасани ҳамкасбим Азизулло Арол кузатиб бормоқда.

ФС: Азизулло ака¸ Афғонистонда сайловлар ўтказиш масаласида қарама-қарши фикрлар туғилишининг сабаби нимада? Сайловларни ўз вақтида ўтказишга нималар халақит бермоқда?

АА: Сайловни кечиктириш тарафдорларининг фикрича¸ мамлакатнинг кўпгина қисмларида ҳукм сураëтган беқарорлик ва хавфсизлик шароитининг ëмонлиги сайловларни белгиланган муддат – шу йилнинг июн ойида ўтказишга тўсқинлик қилмоқда. Бундан ташқари¸ ҳали сайловчиларни рўйхатга олиш жараëни ҳам тўлиқ амалга ошган эмас. Сайловда қатнашиш ҳуқуқига эга деб тахмин этилган 10 миллиондан кўпроқ кишидан атига 900 минги рўйхатдан ўтган¸ холос.

ФС: Хавфсизлик кўпроқ мамлакатнинг қайси минтақаларида таъминланмаган?

АА: Кўпроқ жануб ва жануби-шарқий қисмларда. АҚШ ва БМТ ҳам кўпроқ ана шу минтақалардаги вазиятдан ташвишланмоқда. Сўнгги ойлар ичида мазкур минтақаларда Толибон ва ал-Қайда қолдиқлари томонидан қилинган ҳужумларда камида 500 киши ҳалок бўлди.

ФС: Карзай тарафдорлари хавфсизлик вазияти оғир бўлишига қарамай сайловлар белгиланган вақтида ўтказилиши керак демоқд. Бундай талаб ортида қандай асослар бор?

АА: Айрим кузатувчилар фикрича¸ уларни кўпроқ сайловларда муваффақият қозониш қизиқтираëтган кўринади. Шундай бўлсада¸сайловлар борасида Афғонистон ҳукумати расмийлари ҳам бир хил қарашда эмас. Масалан¸ Ташқи Ишлар вазири сайловлар кечиктирилишни ëқлаб чиқмоқда.

ФС: Маълум бўлишича¸ бу сайловларда Афғонистон хотин-қизлари ҳам қатнашар экан. Бунга шароит борми?

АА: Бунинг учун Афғонистон шимолий ва марказий минтақаларида бир оз шароит бўлиши мумкин. Қолган минтақаларда кўпчилик аëллар сайловларда овоз бериш учун рўйхатдан ўтиш¸ суратга тушиш ва ҳужжатларга қўл қўйишга тайëр эмас. Афғон аëлларининг эркин овоз беришларига улар яшаб келаëтган маиший турмуш муҳити ҳам йўл қўймайди.

ФС: Муҳтарам тингловчи¸ бу Афғонистонда сайловларни ўз вақтида ўтказиш ëхуд ўтказмаслик мавзуидаги тортишув атрофидаги суҳбат эди.
XS
SM
MD
LG