Маълумотларга қараганда, Афғонистондаги урушда ўзбекистонликлардан 65 минг киши иштирок этган. Улардан беш минги майиб-мажруҳ бўлиб юртга қайтган. 1522 нафар аскар эса урушда ҳалок бўлган. Афғон диёрида бедарак кетганлар ҳақида ҳозиргача аниқ маълумотлар йўқ.
Байналмилал жангчи Мақсуд Йўлдошевнинг айтишича, унинг сафдошларидан кўплари бугунги кунда ишсиз, иқтисодий қийин аҳволда кун кечирмоқда. Майиб-мажруҳ бўлиб қайтганлар эса янада оғир аҳволда.
Бугунги кунда Ўзбекистонда байналмилал жангчилар ташкилоти бор. Афғонистонда жанг қилган собиқ аскарларни бирлаштирган бу ташкилот бугунги кунда кўмакка муҳтож.
“Биз ҳукуматдан пул ва имтиёз талаб қилмаймиз. Маблағни ўзимиз ишлаб топамиз. Бизни фақат қўллаб-қувватласалар бўлди”, дейди М.Йўлдошев.