Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:24

Бозорга раҳбар тайинлаш можароси


Фирдавс Қарши буюм бозори вилоятдаги энг йирик ва марказий бозорлардан ҳисобланади. Унинг акциядорлик жамиятига айлантирилганига ҳам анча йил бўлган.

Маълумотларга кўра, бозорнинг 51 фоиз акцияси давлатга тегишлидир. Қолган қисми эса хусусий шахслар қўлида. Тижоратчиларнинг айтишича, сўнгги вақтларда бозор раҳбарлари ишни эплай олмади, деган баҳона билан тез-тез алмаштирилмоқда. Шу кунларда Қарши шаҳри ҳокимлиги акциядорлик жамиятга янги раҳбар тайинлаш ҳаракатига тушиб қолган.

Тижоратчилар шаҳар маъмурлари бозорга раҳбар тайинлашда ўзлари билан ҳисоблашилмаётганидан норози эканини таъкидламоқда.

“Бизда ҳам бозорнинг 49 фоиз акцияси бор. Янги раҳбар билан бевосита биз билан ишлайди. Шунинг учун акциядорлик жамиятига тасодифий одамларнинг раисликка тайинланишига қаршимиз”, деди тижоратчи Манзура Ҳасанова.

Гулбаҳор исмли савдогар аёл бозорда айни пайтда 1200 нафар тадбиркор фаолият кўрсатиши, маъмурлар бозорда 803 кишилик жой қолдирилиши, қолганлар эса бу ерда савдо қилишдан маҳрум этилиши билдирганини таъкидлади. Унинг айтишича, тадбиркорлар акциядорлар орасидан ўзлари маъқул кўрган кишини раисликка сайлашни истайди. Акциядорлар қимматбаҳо қоғозлар учун пул тўлаган бўлса-да, дивидент у ёқда турсин, ҳатто акциянинг ўзини ҳам қўлга олмаган.

Қарши шаҳри ҳокимлиги мутахассиси Зариф Зойировнинг таъкидлашича, бозорга янги раҳбар тайинлаш тўғрисида ҳозирча қатьий қарорга келинмаган. Раҳбар тайинлашда, албатта, тижоратчиларнинг таклифлари ҳам инобатга олинади, деди у.
XS
SM
MD
LG