Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:44

Ният фақат юкни қайтариб олиш эмас


18 февраль куни кеч соат олтида Фарғона вилояти Марғилон тумани марказида етмишга яқин фуқаро норозилик йиғини ўтказди.

Хабарларга қараганда, фуқароларнинг бундай йўл тутишига диний экстремистик оқимларга аъзоликда айбланиб қамалган, амнистия туфайли яқиндагина озодликка чиққан икки йигитнинг Тошкент қурилиш моллари бозоридан харид қилган товарларини Марғилон тумани солиқ инспекцияси ходимлари тортиб олгани сабаб бўлган.

Маълумотларга кўра, Аҳмаджон Мадумаров ўз шериги билан Тошкентдан бир “Камаз” тахта сотиб олган. 18 февраль куни эрталаб юкни Марғилонга олиб келганларида солиқчилар уларни ушлаб, молларини тортиб олган. Уларни ҳимоя қилиш мақсадида йигитларнинг яқинлари, маҳалладошлари инспекция олдида норозилик йиғини ўтказган. Йиғилганлар юклар қайтариб берилмаса, йигитларга тазйиқ тўхтамаса, катта йўлни тўсиб қўйишини билдирган.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдусалом Эргашевнинг таъкидлашича, Марғилон шаҳри солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари Носиржон Алиохунов йигитларнинг қўлида юкнинг сертификати йўқлиги, шунинг учун у тортиб олинганини маълум қилган.

Норозилик акцияси иштирокчилари ўзларнинг бундай акция уюштираётганига сабаб фақат тортиб олинган юкни қайтариб олиш эмаслигини айтди. Уларнинг сўзларига қараганда, сўнгги вақтларда диний эътиқоди учун қамалиб, озодликка чиққанларга нисбатан тазйиқлар юз бермоқда. Бу йигитларни яна қайтиб қамоққа тиқишга уринишмоқда.
XS
SM
MD
LG