Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:45

Марказий нашрлар шарҳи


Шайбон “Ҳуррият” мустақил газетасининг 18 февраль сонида Бош прокуратура бўлим бошлиғи Светлана Ортиқованинг “Прокуратура ва оммавий ахборот воситалари: 2004 йилда ҳамкорлик кучаяди” сарлавҳали мақоласи чоп этилди.

Муаллифнинг ёзишича: “Прокуратуранинг халқдан яширадиган нарсаси йўқ. Ҳаёт прокурорларимиздан дадилликни, бор ҳақиқатни айтишни талаб қиляпти. Халқдан ҳақиқатни яшириб бўлмайди. Ҳақиқат гўё вулқон, у барибир бир жойни ёриб, отилиб чиқади. Ҳақиқат айтилмаган жойда миш-мишлар болалайди”. Келтирилган фикрлар ўринли, аммо кўп ҳолларда маълумот сўраб, прокуратурага қилинган мурожаатлар жавобсиз қолиши ҳам ҳақиқатдир.

“Миллий тикланиш” ижтимоий-сиёсий газетасининг 19 февраль сонида Фарғона вилояти Ёзёвон тумани Сойбўйи қишлоғилик Нурбек Раҳимнинг “Туман газетасининг харидори борми?” сарлавҳали мақоласи чоп этилди. Вилоят матбуот тарқатиш шахобчаларида марказий нашрларнинг деярли учрамай қолаётгани муаммосини тилга олар экан, муаллиф бундай ҳолатнинг пайдо бўлишига газеталарда ўқувчи кутаётган мавзуларнинг кўтарилмаётгани сабаб бўлаётганини айтади. “Газеталарда арзийдиган ҳаётий мавзулар умуман кўзга ташланмайди, на танқид, на ҳажвия, борингки, на латифа, дегандай. Демак ҳар қандай нашр кишилар дилидаги гапни айтса, оммани ўзига қизиқтира билса, харидоргир бўлаверади. Шундагина, жойларда “мажбурий” обунага, ҳатто нафакахўрларнинг нафақасига кўз тикишга асло ҳожат қолмайди” дейди муаллиф. Изоҳнинг ҳожати йўқ.

“Халқ сўзи” газетасининг 20 февраль сонида Ўзбекистон халқ шоираси Ҳалима Худойбердиеванинг “Ҳазратнинг хавотири” номли мақоласи чоп этилди. Муаллифнинг ёзишича, ҳозирда ўзбек тили алоҳида ҳимоя ва эътиборга муҳтож. Халқнинг ўз тилига бўлган муносабати, дейди муаллиф, шундай хавотирни пайдо қилмоқда. Мақоладан иқтибос келтирамиз:

«Ҳар бир сўзни маҳкам,
дарахтдай ушлаб
Силкитгин, ҳар бир
Сўз берсин садо, ун.
Кўкартир, кўкартир
Тишингда тишлаб,
Тилни асрамоқ ҳам
Муаммо бугун.

Бугун ҳар бир сўзнигина эмас, ўзимизни ҳар бир соч толамиздан то тирноғимиз қадар силкитмоғимиз, ҳушёр тортмоғимиз керакка ўхшайди”.
XS
SM
MD
LG