Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:08

Ўқитувчи гўнг ташияпти


Куни-кеча Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг Поп тумани бўлимининг таъсис конференцияси бўлиб ўтди.

Анжуманда, асосан, Поп туманида инсон ҳуқуқлари бўйича ҳозирги вазият, бўлим раиси ва кенгаш аъзоларини сайлаш масаласи муҳокама қилинди.

Тадбир иштирокчиларининг таъкидлашича, сўнгги вақтларда туманда ҳокимият вакилларининг мухолифат аъзолари ва инсон ҳуқуқлари фаолларига салбий муносабати анча кучайган. Бундан ташқари, аҳолини мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳам авж олган. Хусусан, мактаб ўқувчилари металлолом, макулатура йиғишга сафарбар этиляпти. Ҳатто, ўқитувчилардан далага сепиш учун гўнг йиғиш ҳам талаб қилиняпти.

Конференцияда Ҳайитғофир Қўзиев жамиятнинг туман бўлими раиси этиб сайланди.
XS
SM
MD
LG