Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:59

Кавказ: коррупцияга ӄарши кураш самара бераяптими?


Фарангис Саид

Грузия, Арманистон ва Озарбайжон Европа Кенгаши аъзолари сифатида коррупцияга ӄарши кураш олиб боришга мажбур. Кенгашга аъзолик шуни талаб ӄилади. Аммо шу ваӄтгача бу давлатнинг ҳеч бирида порахўрлик ва коррупцияга ӄарши курашда сезиларли муваффаӄият кузатилмади. Ўтган ойда Европа Кенгашининг Парламент Ассамблеяси йиғинида уччала давлат раҳбарияти кескин танӄид ӄилинди.

Коррупцияга ӄарши курашга келсак, бунда Тбилиси, Ереван ва Боку расмийлари бир-биридан фарӄ ӄиладиган тактикани танлаганлар.

“Трансперенси Интернешнл” ташкилотининг Боку бўлими бошлиғи Рена Сафаралиева Грузиянинг минтаӄада биринчи бўлиб аксил-коррупция кампаниясини бошлаганини ижобий ӄадам сифатида баҳолайди:

-
“Озарбайжон, Арманистон ва Грузиядаги коррупцияга ӄарши курашни таӄӄосласак, Грузияда ӄолган икки давлатга ӄараганда, бу соҳада катта иш ӄилинганини тан оламиз. Президент Шеварднадзе даврида ҳукумат коррупцияга ӄарши курашган эди. Грузияда коррупцияга ӄарши ӄонунлар ӄабул ӄилинган ва аксил-коррупция миллий дастури ишлаб чиӄилган. Бу самара берган ёки бермагани бошӄа масала. Грузиянинг янги ҳукумати собиӄ ҳукуматга ӄараганда коррупцияга ӄарши курашни жадаллаштирди. Улар ижобий натижага эришишига умид ӄиламан”, - дейди Рена Сафаралиева.

Ноябр ойида “атиргул инӄилоби”ни бошӄарган, шу йил январ ойида Грузиянинг янги президенти этиб сайланган Михаил Саакашвили сиёсатчи сифатида мамлакатда 90-йиллар охирида танилган. У ўзининг порахўрлик ва таниш-билишчиликка ӄарши баёнотлари-ю ҳаракатлари билан одамларга маъӄул бўлди. Саакашвилини ҳаӄиӄатгўй, деб ҳисоблаётган грузияликлар январда унинг учун овоз бердилар. Саакашвили ваӄтни бой бермай, коррупцияга ӄарши курашни бошлаб юборди. Ушбу кураш доирасида ўндан зиёд собиӄ расмий ва собиӄ президент Эдуард Шеварднадзе яӄинлари, жумладан унинг куёви Гиорги Жохтаберидзе ҳибсга олинди.

Бироӄ, “Хюман Райтс Уотч” каби айрим инсон ҳуӄуӄлари ташкилотлари Саакашвили сиёсатини танӄид ӄилмоӄдалар.

АҚШдаги Колорадо Университети профессори, Грузия ва Арманистонда коррупция масаласи бўйича мутахассис Кристоф Стифес танӄидий фикрларга ӄўшилади:

-
“Мен мувофиӄлаштирилган сиёсатни кўрмаяпман. Фикримча, улар аксил-коррупция дастури устида ишлашда давом этмоӄдалар. Саакашвилининг ҳозирги ӄадамларини хўжа кўрсинга ӄилинаётган иш, деб баҳолаш мумкин. Путин ҳам ўз ваӄтида Гусинский ҳамда Березовский каби олигархларга ӄарши курашганида, айни сиёсат олиб борган эди. Бу россияликларга жуда маъӄул бўлган эди. Бугунги кунда грузияликларга Шеварднадзе куёвининг ёҳуд энергетика ва транспорт бўйича собиӄ вазирларнинг ҳибсга олиниши маъӄул келяпти.

Мутахассислар фикрича, коррупцияда айбланаётган Грузиянинг собиӄ расмийларини жазога тортиш билан муаммони ҳал этиб бўлмайди. Бундай чоралар баробарида, коррупциянинг олдини олиш лозим, деб ҳисоблайди “Трансперенси Интернешнл” ташкилоти ходимаси Рена Сафаралиева.

Грузия раҳбари бундай тавсияларга ӄулоӄ солаётган кўринади. Михаил Саакашвили порахўрликни камайтириш маӄсадида полиция ва давлат муассасалари ходимларининг ойлик маошларини ошириш ҳаӄида фармон чиӄарди. Шу ҳафтада эса Грузия парламенти пул ювишга оид ӄонунларни кескинлаштириш ва фаӄат иӄтисодий жиноятлар билан шуғулланадиган янги полицияни тузиш ҳаӄида ӄарор ӄабул ӄилди.

Грузияга ӄўшни Озарбайжон ва Арманистон ҳукуматлари коррупцияга ӄарши курашни бошӄа йўл билан олиб бормоӄда.

Шу йил 16 январ куни Арманистон раҳбарияти коррупцияга ӄарши кураш дастурини эълон ӄилди. Унда, жумладан, фуӄаролардан мактаб ва касалхоналарда пора бермаслик сўралади. Давлат муассасалари ходимлари учун эса алоҳида ӄоидалар ишлаб чиӄилди.

Аксарият арманистонликлар дастурни унда порахўрликка ӄарши кураш йўллари аниӄ-тиниӄ кўрсатилмагани учун танӄид ӄилишмоӄда. Жаҳон Банкининг полицияни ислоҳ ӄилиш ҳаӄидаги Арманистон ҳукуматига берган тавсияси дастурда акс этмаган.

Озарбайжонга келсак, 13 январ куни мамлакат Парламенти коррупция га ӄарши кураш ҳаӄида ӄонун ӄабул ӄилди. Унда давлат мутасаддиларига ӄимматбаҳо совғалар ӄабул ӄилиш, тадбиркорлик билан шуғулланиш, яна бошӄа жойда ишлаш ва ӄариндошларини ишга олиш таъӄиӄланган. Янги ӄонунга кўра, шунингдек, расмийлар йил давомида олган даромади манбалари ва миӄдорини кўрсатиб, декларация тўлдиришга мажбур бўладилар. Ӄонуннинг келаси йилда кучга кириши кўзда тутилган.

Аксарият озарбайжонликлар янги ӄонун вазиятнинг ўзгаришига олиб келишига ишонмаяптилар. Чунки, айримлар фикрича, Президент Илҳом Алиев отаси Ҳайдар Алиев билан бирга ишлаган расмийларни ишдан бўшатиб, янги одамларни ишга олмас экан, коррупцияга ӄарши курашиб бўлмайди.

“Трансперенси Интернешнл” ташкилотининг Боку бўлими бошлиғи Рена Сафаралиева ва Колорадо Университети таҳлилчиси Кристоф Стифес бу фикрга ӄўшилар экан, ҳозирда Арманистон ва Озарбайжон президентлари Роберт Кочарян ва Илҳом Алиевларнинг мамлакатдаги таъсири ўз ваӄтида Шеварднадзе таъсиридан каттароӄ эканини ӄайд этиб, бу уларга коррупцияга ӄарши курашда, Шеварднадзега ӄараганда, каттароӄ муваффаӄиятга эришиш имконини беради, деб ҳисоблашмоӄда. Бунинг учун президентларга сиёсий ирода зарур. Бундан ташӄари, мустаӄил суд тизимисиз коррупцияга ӄарши курашиб бўлмайди, дейишмоӄда мутахассислар.
XS
SM
MD
LG