Линклар

Туркия Бош вазири Ражаб Тайип Эрдўғон Қибрисдаги турклар ва герк жамоаларини қайта бирлаштириш борасида келишувга эришилишига умид билдирди.


Брюсселда ўтаётган Европа Иттифоқи саммитида Асошиэйтед Пресс мухбири билан суҳбатда Эрдўғон, Қибрисдаги турк ва грек жамоаларининг бирлашиши хусусида Швейцарияда ўтаётган музокараларда душанба куни иштирок этишини билдирган. Шу куни мазкур музокараларда Греция Бош вазири Костас Караманлис ва БМТ Бош Котиби Кофи Аннан ҳам қатнашиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG