Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:55

Ироқ: жанглар давом этмоқда


Фарангис Саид Ироӄдаги ҳодисалар 8 апрел куни ҳам халӄаро оммавий ахборот воситалари диӄӄат марказида бўлди. Мамлакатнинг турли ӄисмларида коалиция ӄўшинлари ва маҳаллий жангарилар, жумладан шиялар руҳонийси Муӄтадо Ал-Садрга ӄарашли гуруҳлар ўртасидаги тўӄнашувлар давом этмоӄда.

Ироӄдаги вазиятни бугун Фарангис Саид кузатиб бормоӄда.
Хўш, Фарангис, авваламбор, сўнгги ҳодисаларга тўхталсак...

ФС: Сўнгги маълумотларга ӄараганда, шиялар руҳонийси Муӄтадо Ал-Садрга ӄарашли жангарилар гуруҳлари Нажаф шаҳрини ӄисман назорат ӄилишмоӄда. Ал-Кут шаҳрида эса улар тўла назоратни ўрнатишга муваффаӄ бўлган. Буни АҚШ ӄўшинлари ӄўмондони, генерал-лейтенант Рикардо Санчез ҳам эътироф этди:

-
Ал-Кут шаҳри. Биз бу шаҳар хавфсизлигини таъминлашга ӄаратилган операцияни амалга оширяпмиз. Биз шаҳар устидан назоратни тезда ӄайта ӄўлга киритамиз, - деб айтди АҚШ ҳарбийси.

Айни ваӄтда у Нажаф шаҳрида ҳозирда операцияни амалга ошириш ӄийин бўлаётганини таъкидалди. Чунки, маълумотларга кўра, шаҳарга юз минглаб шия зиёратчилари йиғилган. Шу кунларда шияларнинг Арбайин деб номланган диний маросими бўлиб ўтаётган экан.

АЭ: Фарангис, талафотлар ҳаӄида ҳам маълумот бериб ўтсангиз?

ФС: АҚШ ҳарбийлари бу хусусидаги маълумотларни беришмаяпти. Лекин, маҳаллий шифокорларга кўра, операция бошланганидан буён биргина Фаллужа шаҳрида ӄарийб 280 ироӄлик ва камида 400 аскар ҳалок бўлган. Карбало шаҳар шифокорлари тўрт ироӄлик нобуд бўлгани ва 16 киши жароҳатланганини айтишмоӄда.

АЭ: Шундай ӄаӄшатгич жангларга сабаб бўлган Муӄтадо Ал-Садр ҳозирда ӄаерда? Унинг ӄаршилиги ҳали узоӄ давом этадими?

ФС: Маълумотларга ӄараганда, Ал-Садр Нажафда яширинган. Унинг тарафдорлари бўлмиш шияларнинг коалиция ӄўшинларига ӄаршилиги кенг кўламли. Шунга ӄарамай, АҚШ расмийлари ӄаршилик бутун Ироӄ халӄи истаги ва иродасини акс эттирмайди, деб такрорлашаётганига ӄарамай, афтидан Ал-Садр тарафдорлари кам эмас. Уни ӄўриӄлаётган одамлар, тиш-тирноғигача ӄуролланган жангарилар сони аниӄ маълум эмас-ку, лекин чоршанба куни АҚШ Мудофаа котиби Доналд Рамсфелднинг айтишича, Ал-Садрнинг 6 минггача тарафдори борлиги тахмин ӄилинмоӄда.

Тарафдорлар сонининг ошиши эҳтимолдан ҳоли эмас, афтидан. Бу тахминга асос бўлиши мумкин бир мисол келтириш мумкин. Бағдоднинг Шаола туманидаги дўкон эгаси Муҳаммад Аббос исмли киши ўтган якшанба куни дўконини беркитиб, ӄурол сотиб олибди-да, Ал-Садр жангариларига ӄўшилибди. У Озодлик радиоси мухбири билан суҳбатда мана бундай деган:

-
Мен тайёрман, шаҳид бўлишга ҳам, агар Муӄтадо Ал-Садр менга бўйруӄ берса, ўзимни портлатишга ҳам тайёрман. Мен ўзимни миллионлаб одам ӄаршисида ёӄиб юборишга тайёрман. Агар раҳбарим менга шуни ӄил деса, мен ўзимга бензин ӄуйиб, ёӄиб юборишга тайёрман. Мен ҳамма нарсага тайёрман, - дейди Ал-Садр жангариларига ӄўшилган Муҳаммад Аббос ва буни Ироӄ тупроғини америкаликлардан озод этиш маӄсадида ӄилажагини айтади.

АЭ: Маълумки, Ироӄда АҚШ ва Британия ӄўшинларидан ташӄари бошӄа давлатлар ҳарбийлари ҳам бор. Улар ҳам Ал-Садрга ӄарши курашда иштирок этишяптими?

ФС: Жуда яхши савол. Чунки, бу масалада, хусусан Украина ва Қозоғистоннинг Ироӄдаги ҳарбийларига оид маълумотлар бор. Лекин уларга ўтишдан олдин, бевосита саволингизга жавоб бермоӄчи эдим.

Албатта, жангларда, коалиция ӄўшинларининг турли ӄисмлари иштирок этмоӄда. Хусусан, Карбалодаги жангларда асосан Польша ва Болгария аскарлари ӄатнашмоӄда. Бундан бироз олдин Польша расмийлари ҳозирча аскарлар орасида ӄурбонлар йўӄлигини маълум ӄилишди. Испания ва Эквадор ӄўшинлари Нажафдаги Ал-Садр жангариларига ӄарши курашишмоӄда. Ҳалок бўлганлар орасида салвадорлик аскар бор...

АЭ: Украина ва Қозоғистонни айтиб ўтдингиз...

ФС: Бундан бир неча кун олдин бир Украина аскарининг Ироӄдаги Ал-Кут шаҳрида отиб ўлдирилганидан сўнг Украина ӄўшинлари шаҳарни тарк этишган. Украинада эса ӄўшинларни Ироӄдан бутунлай олиб чиӄиш керак, деган фикрлар янграмоӄда.

Қозоғистонга келсак, Қозоғистон ҳарбийлари ҳам Ироӄда жойлаштирилган. Чоршанба куни Қозоғистон Мудофаа вазири Мухтор Олтинбоев Ироӄдаги ҳарбийлар ҳаӄида шундай деди:

- Биз контингентимизга тартибсизликлар давомида лагерни тарк этишни таъӄиӄлаб ӄўйдик. Иккинчи гуруҳимизнинг Ироӄда жойлаштирилиши муддати яӄинда тугайди. Шу боис биз муддат тугаганидан сўнг Ироӄӄа бошӄа контингентни юбормаслик таклифини илгари суряпмиз, - деб айтди Қозоғистон Мудофаа вазири.

АЭ: Раҳмат.
XS
SM
MD
LG