Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:32

АҚШнинг Марказий Осиё сиёсати


Фарангис Саид Ӄатор мустаӄил кузатувчилар ва инсон ҳуӄуӄлари ташкилотларига кўра, Марказий Осиёдаги баъзи режимлар, хусусан Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ва Туркманистон Президенти Сапармурот Ниёзовлар бошӄарув услуби ниҳоятда авторитар бўлиб, бу мамлакатларда фуӄаролар ҳуӄуӄлари доимий равишда поймол ӄилинади. Шу маънода улар ўрнатган режим Саддам Ҳусайн режимидан фарӄ ӄилмайди. Хўш, нима сабабдан Ироӄда Саддам Ҳусайнни ҳокимиятдан ӄулатган АҚШ Марказий Осиёдаги авторитар президентлар билан ҳамкорлик ӄилмоӄда? Нима сабабдан ҳарбий ҳамкорлик, хусусан ӄўшинларининг Марказий Осиё базаларида жойлаштирилиши масаласи Вашингтон учун инсон ҳуӄуӄлари, демократия ва либерал иӄтисодиётдан устувор келмоӄда?

Озодлик радиоси мухбири бу саволлар билан АҚШ Давлат Котибининг ёрдамчиси Линн Паскога мурожаат ӄилди.

”Бизнинг сеҳрли елпиғичимиз йўӄ-ки, унинг ёрдамида минтаӄа давлатларининг барини бир зумда замонавийлаштира олсак. Дунёнинг кўпгина минтаӄалари, масалан Шарӄий Осиёда модернизация йиллар талаб ӄилган. МО билан эса биз бир неча тамойилга асосланган сиёсат олиб боряпмиз.”

Тамойилларнинг бири, Линн Паскога кўра, ҳукуматлар билан яӄин алоӄа саӄлаш орӄали, уларга таъсир ўтказишдан иборатдир. Бундан ташӄари, АҚШ ҳукумати, расмийнинг айтишича, грантлар ажратиш ёрдамида минтаӄа мамлакатларида фуӄаровий жамиятнинг вужудга келишига ҳисса ӄўшмоӄда. “Чунки фуӄаровий жамият демократиянинг ўзагидир”, - дейди Линн Паско.

Муносабатларнинг яна бир тамойили – таълим бўлиб, АҚШ ҳукумати кўп йиллардан буён минтаӄа ёшларининг Америка университетларида ўӄишига кўмаклашмоӄда, дейди Давлат Департаменти расмийси.

Ушбу тамойиллар Вашингтоннинг минтаӄага нисбатан сиёсати аниӄ эканидан дарак бераётгандек. Аммо кўпгина кузатувчилар шу кунга ӄадар Оӄ Уй Марказий Осиёга нисбатан аниӄ сиёсий доктринага эга эмас, деб фикр билдириб келган. Сиз бунга нима дейсиз, деган саволга Линн Паско шундай жавоб берди:

”Фикримча, бизнинг сиёсатимиз жуда аниӄ. Биз сиёсатимиз нимадан иборатлигини турли баёнотлар ва чиӄишлар орӄали намойиш ӄилишга уриниб келамиз. Марказий Осиёга нисбатан сиёсатимизда бир неча масаланинг муҳимлигини айтиб ўтиш лозим. Биринчиси, МО хавфсизлигини фаӄат сиёсий ва иӄтисодий ислоҳотларни амалга ошириш орӄали таъминлаш мумкин. Бундан ташӄари, ушбу мамлакатларга халӄаро терроризм таҳдид солиши мумкин. АҚШ минтаӄа давлатларига терроризм таҳдидини бартараф этишда ёрдам беришга тайёр. Аммо мазкур давлатларнинг ўзлари терроризм учун замин яратилмаслигини таъминлаши зарур”.

Ҳозирги ваӄтда АҚШ ҳукумати Яӄин Шарӄда демократиянинг ӄарор топишига ҳисса ӄўшмоӄда. Ироӄда Саддам Ҳусайнни ҳокимиятдан ағдариш Вашингтоннинг ушбу йўналишдаги сиёсатининг муҳим ӄисми бўлди. Хўш, нима сабабдан Оӄ Уй МО мамлакатлари, хусусан Туркманистон ва Ўзбекистонда инсон ҳуӄуӄлари топталаётганига ӄарамай, бу ҳукуматларга нисбатан санкциялар жорий этмайди? Бундай ӄилинишининг эҳтимоли борми, деган саволга АҚШ расмийси:

”Қонун шуни талаб ӄилса, албатта, биз санкциялар жорий этамиз ва ҳукуматлардан уларнинг бажарилишини талаб ӄиламиз. Аммо биз санкциялар жорий этишга эмас, биринчи навбатда, одамларга ёрдам беришга ҳаракат ӄиляпмиз. Чунки санкциялардан, биринчи навбатда, оддий халӄ азият чекади.”

Шундай дер экан, АҚШ Давлат Котиби ёрдамчиси Линн Паско Оӄ Уй маӄсади МОда демократия ва эркин иӄтисодиёт ӄарор топиши эканини яна бир бор таъкидлайди:

”Бу ваӄт талаб ӄилади. Биз МО минтаӄасига йилига 300-400 миллион доллар ажратиб келганмиз. Бу маблағнинг аксарият ӄисми фуӄаровий жамият, таълим ва демократия дастурларига сарфланмоӄда. Бу узоӄ келажакни кўзлаб, амалга оширилаётган сиёсатдир. Бизнинг ёрдамимиз билан МО жамиятларининг ўзгаришига ишонамиз. Биз бу йўналишда ишлашда давом этамиз”, - дейди Озодлик радиоси мухбири билан суҳбатда АҚШ Давлат Котибининг ёрдамчиси Линн Паско.
XS
SM
MD
LG