Линклар

Ишончсизлик билдирилган Литва Президенти Роландас Паксаснинг партияси июн ойида бўладиган Президентлик сайловларига уни партия номзоди қилиб кўрсатиш ҳақидаги таклифини кўпчилик овоз билан маққуллади.


Либерал Демократик партиянинг бугунги йиғилишида қатнашган 355 делагатнинг 353 нафари Паксаснинг номзодини қўллаб-қувватлади.
Партия аъзолари овоз берганларидан кейин сўзлаган нутқида Роландас Паксас июн ойида бўладиган Президентлик сайловларда ғолиб бўлишига ишончи комил эканини айтди.
XS
SM
MD
LG