Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:00

БМТнинг ëрдам гуруҳи Шимолий Кореяга жўнаб кетди.


Азизулло Арол 22 апрел¸ пайшанба куни Шимолий Кореянинг Рëнчхон шаҳрида икки юк поездининг тўқнашиб кетгани оқибатида 154 киши ҳалок бўлгани ва 1300 одам жароҳатлангани расмий Пхенян томонидан 23 апрел куни тан олинди. Манбаларда айтилишича¸ нобуд бўлган ва яраланганлар сони бундан ҳам кўп бўлиши мумкин.

Рўй берган фожиа хусусида маълумот бермай келаëтган Шимолий Корея ҳукумати воқеадан икки кун ўтиб¸ авария оқибатида етган зарар анча катта эканлигини тасдиқлади. Шимолий Корея давлат ахборот агентлиги хабарига кўра¸ ушбу мудҳиш фожиа эҳтиëтсизлик оқибатида юз берган. Шимолий Кореянинг қутқариш ишлари идораси масъул ходими Янг Сонг Гунга кўра¸ нефт маҳсулоти юкланган поезд билан конларда ишлатиладиган портловчи моддалар ортилган вагонлар тўқнашиб кетган.

Ҳодисадан зарар кўрганларга ëрдам кўрсатиш мақсадида БМТ вакиллари бошчилигида бир гуруҳ халқаро қутқарувчи ва бошқа ëрдам кўрсатувчилар Хитой чегараси яқинидаги ҳодиса жойига бугун жўнаб кетдилар.

Жанубий Корея ҳукумати аъзоси Юнг Се Ҳиун¸ Сеул ҳодисада зарар кўрганларга бир миллион доллар миқдорида инсонпарварлик ëрдами юборишини билдирди.

"Жанубий Корея ҳукумати Қизил Хоч орқали бир миллион доллар миқдорида фавқулодда ëрдам жиҳозлари¸ дори-дармон юборади" - деди Юнг Се Ҳиун.
Хитой бир миллион 200 минг доллар миқдорида ëрдам кўрсатишини билдирди. АҚШ ëрдам кўрсатиш истагида эканини маълум қилди.

"Биз ўтмишда ҳам Шимолий Кореяга инсонпарварлик ëрдамлари кўрсатганмиз ва бунинг учун алоҳида бир тўсиқ йўқ. Биз нималар кераклиги ва нималар билан таъминлашимизни кўриб чиқишимиз лозим" - дейди АҚШ Давлат Департаменти матбуот вакили Ричард Баучер.

Халқаро ëрдам ташкилотлари вакилларининг айтишича¸ Шимолий Кореяда соғлиқни сақлаш системаси жуда ночор аҳволда¸ етрали дори-дармон йўқ. Буундай шароитда Шимолий Корея учун фалокат оқибатларини бартараф этиш анча оғир кечмоқда. Айни пайтда¸ дунëдан ажратиб қўйилган мамлакатга ташқаридан ëрдам келиши ҳам анча секин амалга ошмоқда.

Халқаро ëрдам ташкилотлари ходимларидан бирининг сўзи билан айтганда¸ ушбу фалокат Шимолий Кореяни ëпиқликдан очиқликка етаклаши мумкин.

Икки йил Шимолий Кореяда бўлган германиялик врач Норберт Фоллертсен Шимолий Кореяда юз берган ҳалокатни Совет Иттифоқини дунë билан очиқ муомала қилишга мажбур қилган Чернобил фожиасига ўхшатди.
XS
SM
MD
LG