Линклар

Шошилинч хабар
03 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:55

Интернет мақолаларини ўқиганнинг ҳоли вой


Турғунбек Андижон вилоятининг Марҳамат туманида “Бирлик халқ ҳаракати” партияси ва “Эзгулик” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг туман бўлимлари раислари Интернетдаги хабарларни тарғиб қилгани учун тазйиққа учрамоқда.

Хабарларга кўра, 28 апрель куни “Бирлик”нинг Марҳамат тумани бўлими раиси Мусажон Бобожонов, “Эзгулик” жамияти туман бўлими раҳбари Дилмурод Муҳиддинов милиция таянч пунктига чақиртирилган. Туман ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Одил Абдужалилов, жиноят қидирув бўлими тезкур гуруҳи ходимлари Улуғбек Исроилов ва Дилмурод Иқболдинов уларни сўроқ қилиб, Интернетда тарқатилган “Салтанат сирлари ёки Оқсаройдаги қора ишлар” сарлавҳали мақолани кимларга, қачон ўқиб эшиттирганини аниқлашга уринган. Мазкур мақоладан Ўзбекистон Президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова ҳақида унинг собиқ иш бошқарувчиси Фарҳод Иноғомбоев айтган гаплар ўрин олган. Сўроқ беш соатлар давом этган.

М.Бобожоновнинг таъкидлашича, шу куни кечқурун соат 23 ларга яқин унинг уйига яна милиция ходимлари келган ва таянч пунктига олиб кетган. Яна қайтадан сўроқлар бўлган.

Д.Муҳиддиновнинг билдиришича, Интернет хабарларини ўқигани учун фуқароларга тазйиқ ўтказиш илгари ҳам кузатилган. Хусусан, Ҳусанбой Қорабакиров билан шундай ҳолат кузатилган. У хоразмлик тадбиркор Исоқ Абдуллаевнинг Ўзбекистон Президентига йўллаган очиқ хатини ўқигани учун 7 апрель куни тунда ички ишлар бўлимига олиб кетилган. Милиция ходимлари уни қамаб юбориш билан қўрқитган. Ҳатто тушунтириш хати ҳам ёздириб олинган.
XS
SM
MD
LG