Қ.Қодировнинг тушунтириши хатида шундай жумлалар бор:
“Биз оилада беш киши яшаймиз. Битта садақахўр – Усмонова Маҳбубахон 57 ёшда. Давлатдан 16 минг 300 сўм пул олади. Қодиров Жасурбек ўғлимиз 1987 йилда туғилган. Уни Андижондаги коллежда онасининг нафақасига ўқитяпмиз. 1983 йилда туғилган қизим Қодирова Наргис ва 1990 йилда туғилган Қўшоқова Назира қизим “Ойдинбулоқ” хўжалигида ишлайди. 2003 йилда бутун оиламиз билан 0,75 гектар ерда пахта етиштирдик. Хўжаликдан 75 килограмм буғдой, 4,5 литр пахта ёғи, 1,5 минг сўм пул олдик. Пахта – бойлигимиз, ғўзапоя – ойлигимиз деб, тандирга, ўчоққа ёқишга ўтинимиз бор, деб суюниб юрибмиз. Биз Назирани ўқитсак, бутун оиламиз билан садақа тилайдиган бўлиб қоламиз. Ёки оиласини боқа олмаётганлар сафига қўшилиб, турли мамлакатларга бориб мардикорлик қилишимизга тўғри келади. Қизимизнинг мактабга бир фаслда киядиган кийимини олиб бериш учун “Ойдинбулоқ” жамоа хўжалигида бир гектар ерда пахта етиштириб, 10-15 йил емай-ичмай ишлашимиз керак экан. Ҳозир томорқамизда етиштирилган маҳсулотларнинг ортиқчасини сотиб, ун, ёғ олиб тирикчилик қиляпмиз. Болаларимиз кўп қатори бўш вақтларида – ёз ва кузда мардикорлик қиляпти. Сизлардан илтимос, юртимиздаги ва Наймандаги шароитни ҳисобга олиб, биздақа оилаларга болангизни мажбур ўқитасиз, деб гадо қилиб, қолган оила аъзоларини касалманд қилиб қўймассизлар”.
Мазкур тушунтириш хатидан сўнг расмийлар Қ.Қодировга ёрдам қилишга ваъда берган бўлса-да, ҳамон ваъда бажарилгани йўқ. Кийим-боши етарли бўлмагани сабабли Назира ҳам ўқишга бора олаётир.
Олтинкўл тумани Фозилжон Қўчқоров номидаги ширкат хўжалиги аъзоси Садирохун Сўфиевнинг таъкидлашича, пахта етиштирувчилар устидан раҳбарларнинг жуда кўплиги деҳқоннинг бири икки бўлмаслигига сабабдир. Чунки маҳалла йиғини раисию аъзолари, ширкат раиси ва унинг гумашталари, ҳокимликдагилардан тортиб барча деҳқон етиштирган пахта ҳисобига кун кечиради. Лекин буларнинг бирортаси бевосита пахта етиштиришга қатнашмайди.
С.Сўфиевнинг айтишича, Олий Мажлис сессиясида сиёсий партияларни давлат томонидан маблағ билан таъминлаш масаласи кўтарилган. Энди деҳқон сиёсий партияларни ҳам боқиши керак.
Бўз тумани “Ўзбекистон” ширкат хўжалиги аъзоси Гулсара Комилованинг сўзларига қараганда, у ўтган йилги меҳнати учун 12 минг сўм маош олган. Маҳсулот олиш учун раисга ариза киритса, раис аризанинг орқасига унинг ширкатдан қарздорлиги ҳақида изоҳ ёзиб қайтариб берган. Қўлида ҳунари бўлмагани учун бошқа иш топа олмайди. Шунинг учун эрта яхши бўлар, индин яхши бўлар, дея сабр билан ишлашга мажбур.