Интернетда эълон қилинган “Ўзбекистонда сайловга тайёргарлик кетмоқда, аммо...” сарлавҳали мақолада сиёсатшунос Камолиддин Раббимов бўлажак парламентда аёл депутатлар сони ҳозиргидан яна беш фоиз кўпайиши мумкинлигини тахмин қилган. У аёлларнинг сиёсатга кам иштирок этаётганини ўзбек аёлларининг оила билан чамбарчас боғлиқлиги билан изоҳлайди.
Тадқиқотчи Нигор Ғаффорованинг фикрича, ўзбек жамиятида раҳбар аёл образи яхши шаклланмаган. Аёлларнинг жамиятдаги роли муҳимлигини ОАВда тағиб қилиш ҳам яхши йўлга қўйилмаган. Шу сабабли мамлакатда аёлларга нисбатан ишонч йилдан-йилга камайиб кетяпти. Уларни депутатликка сайлаш у ёқда турсин, раҳбар лавозимларга тайинланишини ҳам кўпчилик истамайди.
Н.Ғаффорованинг таъкидлашича, сўнгги йиллардаги иқтисодий қийинчиликлар жамиятда аёллар ролининг пасайиб кетишига олиб келмоқда. Хусусан, оилада қизларга нисбатан эътибор сусайган. Ота-оналарда қизларини ўқитишдан кўра, ўғил фарзандларнинг билимли бўлишини таъминлаш ҳисси кучли. Шу боис, яқин келажакда ҳозир аёллар эгаллаб туган депутатлик ўринлари ва раҳбарлик лавозимларини ҳам эркакларга қолиши ҳақиқатдир.
Аёллар ресурс маркази ходими Олмос Қодированинг сўзларига қараганда, аёлларнинг фаол бўлишига жамиятда шаклланган анъанавий стреотиплар ҳам йўл қўймайди. Агар аёл жамоат ишлари ва сиёсат билан фаол шуғуллана бошласа, оиладаги мажбуриятларини бажара олмай қолади, деган фикрлар чуқур илдиз отган. Айни омиллар аёлларни ўз устида кам ишлашга, билимли бўлса-да, оилани ёки жамоат ишлари ва сиёсатни танлашга ундайди. Шунинг учун ўзбек аёллари орасида раҳбар лавозимларда ишлаётганлари кам.